UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  61 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи “Пахтакор”да иш бошлашга яқин турибди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи “Пахтакор”да иш бошлашга яқин турибди

Карантиндан сўнг “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штабига яна бир мутахассис қўшилди.

Шу вақтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритиб келаётган тажрибали мутахассис Денис Иванков клуб тизимида иш бошлаш арафасида. Ҳозирда киперларни шуғуллантираётган туркиялик мураббий Иброҳим Йилмаз карантинда эканлиги боис посбонлар билан вақтинча Денис Иванков ишламоқда. Буни унинг ўзи ҳам сайтимизга маълум қилди. 

“Ҳозирча вақтинча дарвозабонларни шуғуллантириб турибман. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Лекин, “Пахтакор”дан аниқ таклиф бор”,- дейди Денис Александрович.

Маълумот ўрнида, мутахассис футболчилик фаолияти давомида 1992, 1994-1995 йилларда “Пахтакор” сафида тўп тепган. 2006 йил маълум вақт дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаганини ҳам айтиш жоиз. Демак, “шерлар” унинг учун бегона эмас.

Эслатиб ўтамиз ушбу мураббий учун клуб миқёсида ишлаш биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. Бунгача Иванков “Машъал”, “Насаф” жамоаларида самарали меҳнат қилиб кўплаб киперларни тарбиялаган ва катта футболда ўз ўрнига эга бўлишида катта ҳисса қўшганлиги кўпчилик учун сир эмас.

Денис Иванковнинг отаси, марҳум Александр Иванков 1995, 1996-1997, 2000 йилларда “Пахтакор” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият кўрсатган.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика