Latest news

19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 1:1 (Матнли трансляция)  42 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  16 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  33 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Туркия Ўзбекистон билан ўйин олдидан Грецияни мағлуб этди News

Туркия Ўзбекистон билан ўйин олдидан Грецияни мағлуб этди

Туркия терма жамоаси 2 июнь санасида Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор.

Бугун эса турклар Греция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Бироз аввал якунига етган баҳсда бўлажак рақибларимиз грекларни 2:1 ҳисобида таслим қилишди. Антальядаги "Анталья стэдиум"да ўтган баҳсда мезбонлардан голларга "Рома" вакили Женгиз Ундер ва Кенан Караман муаллифлик қилган бўлса, Димитрос Курмпелис 90+3 дақиқада жавоб тўпини киритди. Энди Шенол Гунеш жамоасини Купер бошчилигидаги терма жамоамизга қарши беллашувга тайёрлайди.


Ўртоқлик учрашуви

30.05.2019

"Анталья стэдиум"

Туркия - Греция 2:1

Голлар: Ж.Ундер 11, К.Караман 17- Д.Курмпелис 90+3

Туркия: Угуржан Чақир - Чаглар Союнджу, Каан Айхан, Нозим Сангаре, Умут Мераш - Кенан Караман (Абдулқодир Омур, 46), Озан Туфан (Оғузхон Ўзякуп, 46), Женгиз Ундер (Эмре Белезоғлу, 80), Юсуф Язичи (Ирфан Қаҳвежи, 46), Окай Йокушлу (Маҳмут Текдемир, 61) - Женк Тосун (Гувен Ялчин, 56).

Греция: Александрос Пасхалакис - Валерьянос, Кутрис, Курбелис - Фортунис, Пелкас, Масурас, Мавриас, Сиопис - Кулурис, Самарис.


Бугун Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Нозим Сангаре 25 ёшга тўлди. Терма жамоа делегацияси эса Нозим учун махсус торт тайёрлатишди.


Сангаре тортни терма жамоа бош мураббийи Шенол Гунеш билан бирга кесди.


Рамзий маънода тортнинг биринчи бўлагини Туркия терма жамоаси афсонаси ва сардори Эмре Белозоғлу Нозимга едириб қўйди.


Ушбу кичик тадбир тушгача ташкиллаштирилган эди. Кечқурун эса Гунеш Сангарени асосий такрибда майдонга туширди ва у 90 дақиқа майдонда тўп тепди.


Дарвоқе, бугун айнан Нозим Сангаре, шунингдек дарвозабон Угуржон Чақир ва Умут Мераш Туркия терма жамоасидаги дебютларини ўтказишди. Бундан ташқари, 2-бўлимда майдонга тушганлардан Абдулқодир Омур ва Гувен Ялчин ҳам биринчи бор терма жамоа либосида майдонга тушишди.



Энди Туркия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 2 июндаги баҳсга тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси эртага кечга яқин Туркиянинг Аланья шаҳрига етиб келади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика