Latest news

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  0 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар кун ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  7 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди News

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди

Туркияда 6 февраль тонги машъум хабар билан бошланди.

Маҳаллий вақт билан 04:17да Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида юз берган 7,8 магнитудали зилзила катта талофатларга сабаб бўлди. Энг ёмони, бу ҳолат кун давомида Туркиянинг турли бурчакларида давом этиб турди. Қурбонлар сони ортиб бораётганидан хабарингиз бўлса керак. 

Даҳшатли фожиа футбол оламига ҳам таъсир қилмай қолмади. “Малатьяспор” дарвозабони Аҳмет Туркаслан вайроналар остида ҳалок бўлган. 

“Хатайспор” устози Волкан Демирелнинг инстаграм орқали йўллаган мурожаати кўпчиликнинг эътиборини тортди: “Илтимос, ёрдам! Имконингиз бўлганича кўмак юборишингизни сўрайман. Илтимос, ёрдам. Фақат Хатай эмас, қўшни ҳудудларда ҳам ҳолат бир хил. Одамларни тополмаяпмиз. Қўлимиздан келгача ҳаракат қиляпмиз.  Ҳамма паришон, ҳамма жон дардида. Аллоҳ ризолиги учун ёрдам беринг”...

Шу зўрларни айтаркан Демирел йиғлаб юборди. Фаолияти давомида ўзининг агрессивлиги ва кучли характери билан ажралиб турган “Фенербаҳче” афсонаси оммага 1-марта шундай ҳолатда кўринди. Чунки Хатайда нафақат туб аҳоли, балки, шаҳарнинг бош жамоаси вакиллари, хусусан, Демирел штабидаги кишилар ҳам вайроналар остида қолгани тахмин қилиняпти.

Ҳозирча 3 футболчи ва 1 нафар мураббий (оиласи билан) қулаган бинолар остидан чиқариб олинган. Аммо “Хатайспор”нинг спорт директори Танер Савут, таржимон Эмре, шунингдек, сиз АПЛ баҳслари орқали танийдиган Кристиан Атсу ҳам вайроналар остида қолгани айтилмоқда...

Эътиборли жиҳати, ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқовга айнан шу жамоадан қизиқиш бўлаётганди. “Хатайспор” мутасаддилари сўнгги 1 ҳафта давомида Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб турган ҳужумчи бўйича музокара ўтказаётган ва Абдихолиқовни трансфер ойнаси ёпиладиган 8 февраль оқшомига қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бугунги воқеалардан кейин Бобир кўп эҳтимол билан “Ордобаси” таркибида қолса керак...

Турк футболидаги энг катта номлардан бири, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Арда Туран зилзила оқибатларини бартараф қилиш, вайроналар остида қолган инсонларни қутқариш учун бутун дунёдан ёрдам сўради. Айни пайтда жаҳоннинг энг машҳур клублари турк халқига ўз ҳамдардлигини билдиряпти.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам фожиага бефарқ қолмади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Туркияга инсонпарварлик ёрдами, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3та авария-қутқарув техникаси юборилар экан.

Умид қиламизки, тез орада қурбонлар сони ортишдан тўхтайди.

Author :
Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика