Latest news

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

Турдалиев, Ёрбеков, Камолов ва бир қатор футболчилар “Цементчи” йиғинида News

Турдалиев, Ёрбеков, Камолов ва бир қатор футболчилар “Цементчи” йиғинида

Жорий мавсум яна биринчи лигага қайтган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси биринчи босқичдаёқ кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Абдумалик Ҳакимов ва Илҳом Зайлобидинов бошқарувидаги жамоа иккинчи босқич баҳсларига ҳам катта иштиёқ билан тайёргарлик кўрмоқда. Мураббийлар штаби давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган холда, таркибга янги футболчиларни қўшиб олишни мақсад қилган.

Хусусан сўнгги йилларда “Бухоро” дарвозасини қўриқлаб келаётган Фаррух Турдалиев айни дамда қувасойликларнинг йиғинида бўлиб турибди. Асли фарғоналик бўлган футболчи, давралар оралиғида бухороликлар билан хайрлашганди.

Ундан ташқари “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасида ўйнаб келаётган ярим ҳимоячилар Жаҳонгир Дадабоев, Нодирхон Камолов ва Абдуллажон Мирзаев ҳам “Цементчи”га ижара асосида ўтди.

Биринчи лига қатнашчиси “Косонсой”дан эса иқтидорли футболчи Давлатбек Ёрбеков ҳам бугунги кунда қувасойликларнинг машғулотларида қатнашмоқда. Шунингдек биринчи лигада “Қўқон-1912” таркибида харакат қилган ва охирги пайтларда жамоасиз юрган Даврон Маматов ҳам ўз омадини “Цементчи”да синаб кўришга аҳд қилган.

Юқорида номлари келтириб ўтилган футболчилар ҳозирча кўрикдан ўтаётганини таъкидлаш лозим.

Жамоа сафини тарк этган футболчилар ҳам йўқ эмас. Шердор Туронов, Аслиддин Соипов, Аслиддин Исроилов, Рустам Абдуҳамидов, Хожимурод Насриддинов каби футболчилар билан хайрлашилди.

Бугун “Цементчи” Фарғонада синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Фарғона давлат университети стадионида (собиқ “Спартак”-муаллиф) иккинчи лига қатнашчиси “Футбол-Инфо”га қарши кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Голларга қувасойликлардан Акмали Раҳимзода билан Давлатбек Ёрбеков муаллифлик қилган.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика