Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Траоре - Хави ҳақида: "Афсонадан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман" News

Траоре - Хави ҳақида: "Афсонадан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман"

"Барселона"га ўтган вингер Адама Траоре ўзининг трансфери, клуби ва бош мураббийи ҳақида гапирди.

"Қайтдим. Асосийси - бош мураббий билан гаплашиб, у мендан нималарни истаётганини билишим керак. Бор кучим билан ҳаракат қиламан. Олдинги қобилиятларимни йўқотганим йўқ. Ўйинчи сифатида ўсишга эриша олдим.

Мени бу ернинг ёшлар жамоаларида кўрганлар қандай инсон эканлигимни яхши билишади. Максимал натижалар беришга ҳаракат қиламан.

Мақсадим - меҳнат қилиш ва кундан-кунга кучли бўлиш. Ўзим учун доим бир гап айтаман: бирор кун ниманидир ўрганмасанг, у кунингни йўқотган бўласан! Афсонавий инсон, кўплаб совринларга эга чиққан футболчи ва ажойиб мураббий Хавидан кўп нарсаларни ўрганаман деган умиддаман.

Билдирилган ишонч учун миннатдорман ва буни майдондаги ўйинларим орқали оқлашга ҳаракат қиламан", - деди Траоре.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика