Ханси Флик: "0:3 ҳисобидан кейин кайфият тушган"
29 nov 01:35
News
Ханси Флик: "0:3 ҳисобидан кейин кайфият тушган"
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик жамоанинг навбатдаги ўйини учун тайёргарлиги ҳақида гапирди.
"Табиийки 0:03ҳисобидаги мағлубиятдан кейин барчанинг кайфияти ёмон. Ғалабани мақсад қилиб тушгандик, шу боисдан ўзимиздан ҳафамиз. Бироқ бўлар иш бўлди.
Машғулотларда кўраётганим менга ёқмоқда. Биз юқори даражада меҳнат қиляпмиз, маҳоратимиз етарлича. Шунингдек, бир қанча футболчилар сафга қайтмоқда.
Педри сафга қайтди. Рафинья ва Рэшфорд гриппдан тузалишмоқда. Рафанинг йўқлиги жуда сезилди, ўйн фалсафаиздан келиб чиқсак,уни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайман. У ҳимояда, прессингда ва ҳужум бошлашда биз учун муҳим.
Ўтган мавсумдаги урган голларини кўринг, бунчаси осонлик билан бўлмайди. У яна шундай ҳолатда эканлигини кўрсатишни истамоқда", - деди Флик.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments