Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

«TransferUz»: «Пахтакор» Хитой чемпиони ва собиқ футболчиларини олиб келмоқчи News

«TransferUz»: «Пахтакор» Хитой чемпиони ва собиқ футболчиларини олиб келмоқчи

Келаси йили ОЧЛда жиддий мақсадларни кўзлаётганлар «шерлар» ўз таркибини кескин кучайтириш ҳаракатида. Жамоа бу борада селекция ишларини бошлаб юборган.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг хабар беришича, жамоа Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов, «Қўқон-1912» сафида жавлон ураётган Жавоҳир Сидиқов сингари собиқ футболчиларини ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Айни пайтда «Пахтакор» ушбу собиқ футболчилари хизматига жиддий қизиқмоқда.

Шунингдек, «Пахтакор»нинг қишки трансферлар шорт-листида «Локомотив» аъзолари — марказий ҳимоячи Анзур Исмоилов ва ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам ўрин олган.



Эслатиб ўтамиз, яқиндагина жамоа мураббийи Жасур Абдураимов «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин жамоа қишда собиқ футболчиларни ортга қайтариши мумкинлигини таъкидлаганди.

«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе сайтимизга берган интервьюсида клуб раҳбарияти келаси мавсум ОЧЛда жиддий вазифаларни қўяётганини алоҳида қайд этганди.


Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика