Latest news

20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  2 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  5 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  18 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  13 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   16 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди News

Трансфер ойнаси. Муаммоси бор клубларга 12 мартдан кейин ЎзПФЛ ҳам ёрдам бера олмайди

Айни дамда трансфер ойнаси очиқ ва у 12 мартга қадар давом этади. Клублар мавсум олдидан ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб боришмоқда.

Клублар ЎзПФЛга керакли ҳужжатларни топшириб улгурдими? Мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Сардор Қудратуллаевнинг тақдим этган маълумотларга кўра, баъзи клублар ҳужжатларни расмийлаштириш масаласида кечикмоқда.

“Айтиш лозимки, бу йилдан бошлаб клублар MyLeague орқали электрон рўйхатга олинмоқда. Ҳозирга қадар “Насаф”, “Қизилқум”, “Бунёдкор”, “Сўғдиёна” ва "Андижон" клублари билан боғлиқ кичик муаммолар мавжуд. Улар мазкур муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилишмоқда. Мазкур клублар ўзлари учун белгиланган муддатларга улгурмаган бўлсалар-да, биз уларга қўлдан келганича ёрдам бермоқдамиз. Аммо 12 мартдан кейин уларга ЎзПФЛ ёрдам бера олмайди. Умид қиламизки, клублар мавсум стартига қадар барча камчиликларни бартараф этиб улгуришади”, — деб айтиб ўтди С.Қудратуллаев.

Шунингдек, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”, “Сурхон” каби клубларда қарздорликлар мавжуд.

Маълумот учун, шу йилнинг 5 февраль куни ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита 7 та футбол клубига нисбатан легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ қўйганди. Улар орасидан “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” футбол клублари легионерлар билан боғлиқ муаммони ҳал этди. “Сўғдиёна”, “Сурхон”, “Оқтепа” ва “Бухоро” клубларига нисбатан тақиқ эса ўз кучида турибди.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика