Latest news

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  0 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  4 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

"Тоттенхэм"нинг исталган футболчиси "Манчестер Юнайтед" асосий таркибида ўйнаган бўларди" News

"Тоттенхэм"нинг исталган футболчиси "Манчестер Юнайтед" асосий таркибида ўйнаган бўларди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг "Тоттенхэм"га қарши ўйинидан кейин (0:1) ҳар икки жамоа таркибларини солиштирди.

"Бруну "Тоттенхэм"да асосий такрибда ўйнаган бўларди. Балки яна Амад Диалло ҳам. Бироқ Амад ёки Кулусевски ўртасида танлов бўлса, мен Деянни танлаган бўлардим.

"Тоттенхэм"нинг ҳар бир футболчиси, битта истиснони ҳисобламасак, "Манчестер Юнайтед"нинг ҳар бир ўйинчисидан кучлироқ. Ишонинг, бу эмоцияда айтилаётган гап эмас. Буни реалликда ҳам гувоҳи бўляпмиз.

Афсус, "Манчестер Юнайтед" ҳозир мана шундай ҳолатга тушиб қолди. Лекин футболчилар клуб уларни сотиб олаётганида шундай даражадамиди? Йўқ. Улар айнан шу клубда бундай ҳолатга келиб қолди. Биз футболчилар бошқа жамоаларда қайта очилиб кетганига гувоҳ бўлганмиз.

Умид қиламанки, Рубен Аморимга муваффақиятли жамоа қуриш учун йилларча вақт беришади. Аммо ўша гап, ҳозирги ҳолатда "Тоттенхэм"нинг исталган футболчиси "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибида ўйнаган бўларди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика