Latest news

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  69 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  5 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Тошкентда илк бора дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда News

Тошкентда илк бора дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида Тошкентда илк маротаба дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда.

Семинарлар 4 январь куни старт олган бўлиб, олти кун мобайнида давом этади.

Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори ҳамда болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов сўзга чиқиб, илк бора ўтказилаётган ушбу курс дарвозабонлар мураббийлари учун жуда муҳим эканини, ушбу соҳадаги янгиликлар билан танишиш, ҳамда фикр алмашиши имкониятини яратиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Имомов семинарларни олиб борувчи инструкторлар ҳамда уларга кўмаклашадиган гуруҳ курснинг фойдали маълумотларга бой бўлиши ва барча учун манфаатли бўлиши йўлида бор имкониятларини ишга солишини таъкидлади.

Ушбу ўқув семинарида иштирокчилари энг камида “C” лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши лозим.

Level 1 сертификатини қўлга киритган дарвозабонлар мураббийлари, кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика