Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  2 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   6 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Тошкентда 68та жамоа иштирокида "Chacha Navruz Cup"-2018 мусобақаси старт олди News

Тошкентда 68та жамоа иштирокида "Chacha Navruz Cup"-2018 мусобақаси старт олди

Бугун Тошкент шаҳрида 68та жамоа иштирокида болалар ўртасидаги "Chacha Navruz Cup"-2018 мусобақасига старт берилди.

Айтиш мумкинки, болалар ўртасидаги шундай катта фестивал Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан илк марта ташкил қилинди. Мусобақада 2006, 2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда туғилган футболчилар иштирок этмоқда.

Шуни айтиш лозим, 2006 йилда туғилган футболчилар мусобақа шаклида ўйинларда иштирок этади ва якунда ғолиб жамоага Кубок топширилади. Бошқа ёшдаги жамоалар эса ўйинларни фестивал тартибида ўтказишади ва бунда очколар ва ўринлар ҳисобга олинмайди.

"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтаётган "Chacha Navruz Cup"-2018 болалар турнирида биринчи кун учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақа ҳамкорлари ҳисобланган "TUDOR", "Тошкент чой" савдо белгиси вакиллари иссиққина чой билан ёш болакайларни сийлади.

Қуйида барча тоифасидаги футболчиларнинг 1-кун натижаларини келтириб ўтамиз.

2006 й. "А" гуруҳи. 24 март
"Локомотив-Бойсун" - "Учкўприк" 2:1
"Бунёдкор" – "Эден Спорт" 11:0

"В" гуруҳи. 1-тур. 24 март
9:00. "Пахтакор" (Сурхондарё) – "Навбаҳор" 0:5
11:00. "Локомотив" – БЎСМ-2 (Самарқанд) 6:0

"С" гуруҳи. 1-тур. 24 март
"Пахтакор" – "Динамо" 2:0
Навоий – БЎСМ-1 (Бекобод) 5:1

2007 й. Биринчи кун натижалари
"Баркамол авлод" – Бекобод (Бекобод) 1:0
"Бунёдкор" – "Oldja Sports" (Қозоғистон) 5:2
"Фаровон" - "Самарқанд" (Самарқанд) 3:0
"Odil Junior" (Тошкент) – "Қўқон-1912" 5:1
"Odil Junior" (Наманган) - БЎФМ-28 1:1
"Косонсой" (Косонсой) – "Пахтакор" (Сурхондарё) 4:0
ИБЎСМ (Андижон) - "Навбаҳор" (Наманган) 2:1
"Учкўприк" (Қўқон) – БЎСМ (Чуст) 0:5

2008 й. Биринчи кун натижалари
"Навбаҳор" – "Спартак" 0:13
"Пахтакор" – "Учкўприк" 5:0
"Спартак-2" – "Андижон" 3:2
"Ғаллаорол" – "Сергели" 0:0
"Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 10:1
"Odil Junior" – "Бухоро" 5:0
ИБЎСМ – "Дўстлик" (Марғилон) 3:4
СШИ – БЎСМ (Чуст) 1:0

2009 й. Биринчи кун натижалари
«Leon» – «BFK Asia» 9:1
«Спартак»-1 - Бекобод 11:0
«Спартак»-2 – «ФК Шердор» 2:4
«Odil Junior» – "Насаф-1" 3:1
Бухоро – «Дўстлик» (Марғилон) 0:5
Насаф-2 – «Бунёдкор» 2:5
«Локомотив» (Бойсун) – «Қўқон-1912» 2:5

2010 й. Биринчи кун натижалари
«Қўқон-1912» – ИБЎСМ (Тошкент) 1:2
«Odil Junior» – БФК Истиқлол 2:0
«Ғаллаорол» - «Навбаҳор» 3:0
«Бунёдкор» - Бекобод 6:1
«Leon» - Бухоро 1:1


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика