Latest news

23:11Бронза медаллари учун кураш: "Болонья" - "Ювентус" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  6 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  77 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  4 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди News

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

1. Жорий йилнинг 13-апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Динамо” баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3-июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зомин” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Rating: +5   

Comments

+6   
16 apr 20:14:08
jasur
Андижонга 3 ачко берсин йоки 15минг одамни расхотни толаб берсин
+5   
16 apr 20:10:13
Khaydarov Khaydarov
ENDI KIMGA FOYDASI BOR ? HAYTDAN KEYIN HINANI .......ga QO'Y DEYISHGAN. UJE ANJAN OCHKO YO'QOTIB BO'LDI, AGAR SHU GOL HISOBGA OLINGANDA ANCHA BOSHQACHA NATIJA BO'LGAN BO'LARDI.
+5   
16 apr 20:09:26
Kas1mov
Andijonni 3 ochkodan mahrum qldin kot
+2   
16 apr 20:53:22
MYU_87
бу ифлос хакамлар мухлисларни пулларни кайтариб берсин
+2   
16 apr 20:24:14
Asqarov Tursunboy
Andijondi toza gôli hisobga olinmadi
+2   
16 apr 20:15:16
assassin
бу ишлар бизда футболда адолат йуклигини билдиради масалан шу хакамлар каби хамма сохада нотугри карор чикарганларни аниклаш керак булса ачиб кетса керак одам
+1   
16 apr 22:07:27
rustam
КАК СОЗДАНА КОРРУПЦИЯ В ФУТБОЛЬНОМ ОБЩЕСТВЕ УЗБЕКИСТАНА, РАЗВЕ ЭТО НАКАЗАНИЕ? ЗАТО КЛУБЫ СУПЕР ЛИГИ И ПРО ЛИГИ СТРИГУТ БЕШЕННЫЕ ДЕНЬГИ НИ ЗА ЧТО! КОРРУПЦИЯ СРЕДИ СУДЕЙСКОГО КОРПУСА НАСТОЛЬКО ВЫРОСЛА , ЧТО ЕЕ ПОБОРОТЬ НЕВОЗМОЖНО. ТАШКЕНТ ГОРОД ПРЕСТУПНЫЙ!
+1   
16 apr 20:14:53
Uzbekistan______myu
Bu shunchaki reklama
   
16 apr 23:31:59
Rasul M
Men xayronman uzlaring kecha yozdinglar xakamlarga chora bormi deb bugun chora kordi endi boshqa narsa deyapsanlar bu nimasi axir...
   
16 apr 21:30:56
bekaka
Олдинлари шу хам йук эди хозир конкрет жазосини тулик элон килишмокда
Усиш бор
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика