Latest news

07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  0 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  2 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  7 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда News

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда

Килиан Мбаппе "Реал" футболчиси сифатида расман таништирилиш арафасида.

Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта франциялик футболчи жорий мавсум якунида ПСЖ билан хайрлашаётганини расман эълон қилганди. Унинг клуб билан шартномаси июнь ойида якунига етади.

Мбаппе кейинги мавсум қаерда ўйнаши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо унинг "Реал"га ўтишига шубҳа йўқ. Оммавий ахборот воситалари бу ҳақда бир неча ойдан бери хабар бериб келмоқда.

Мадрид клуби бу хабарларни Чемпионлар Лигаси финалидан кейин тасдиқлаш ниятида. "Боруссия" билан "Уэмбли"да бўладиган ўйин 1 июнга белгиланган.

"Marca" хабарига кўра, "Реал" келаси ҳафта Мбаппенинг расмий тақдимотини ўтказмоқчи. Бу 3 июндан 9 июнгача бўлган оралиқда содир бўлади.

Шу тариқа ҳужумчи "Сантьяго Бернабеу"га Евро-2024гача етиб келиши кутилмоқда. Вақт кўп эмас, чунки 5 ва 9 июнь кунлари Франция терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Германиядаги мусобақа бошланишидан олдин Дидье Дешам шогирдлари Люксембург ва Канада билан учрашади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика