Тўқнашув: Қосимов нега Беғамов билан қарама-қарши?
02 oct 2018 16:28
News
Тўқнашув: Қосимов нега Беғамов билан қарама-қарши?
Мазкур рукн орқали мухлислар учун Ўзбекистон - КХДР учрашувига иккита чипта ютиб олишлари мумкин. Викторина шарти ҳақида сал пастроқда танишасиз.
"Тўқнашув"да футболчи, мураббий ёки журналистлар ўзаро виртуаль баҳс бойлашади. Ютқазган тараф ютган томоннинг бир илтимоси ва викторинада ғолиб чиқадиган мухлислар учун кичик совға тақдим этади.
Бу галги рукннинг илк мавзуси - Европа Чемпионлар Лигаси.
Қоидага кўра, икки иштирокчи ЕЧЛда ўйнаётган исталган лигани танлайди. Биринчи иштирокчи танлаган лига ва иккинчи тараф олган лига жамоаларининг ушбу турда жамлаган очколари ҳисобланади. Қайси тараф, яъни лига жамоалари кўпроқ очко жамғарса, ўша томон ғолиб бўлади.
"Тўқнашув" рукнининг илк қарама-қаршилигида сайтимиз ходимлари Шаҳбоз Беғамов ва Толибжон Қосимов ўзаро баҳслашишади.
Англия премьер лигаси тарафдори Толибжон Қосимов мазкур турда АПЛ жамоаларига ишонмоқда. Германия Бундеслигасига ихтисослашган Шаҳбоз Беғамов эса Германия жамоалари биринчи турда бўлгани каби бу гал ҳам АПЛдан кўпроқ очко тўплашига ишонмоқда.
"Тўқнашув"
1-сон
ЕЧЛ, 2-тур
Шаҳбоз Беғамов (Бундеслига) - Толибжон Қосимов (АПЛ)
Ўйинлар жадвали:
2 октябрь
"Хоффенхайм" - "Манчестер Сити" (22:00)
"Манчестер Юнайтед" - "Валенсия" (00:00)
"Бавария" - "Аякс" (00:00)
3 окятбрь
"Локомотив" - "Шальке" (22:00)
"Боруссия Дортмунд" - "Монако" (00:00)
"Тоттенхэм" - "Барселона" (00:00)
"Наполи" - "Ливерпуль" (00:00)
Толибжон Қосимов: "Инглиз жамоалари бу турда немис клубларидан кўп очко йиғишига шубҳа йўқ. Фақатгина "Тоттенхэм"дан бироз хавфсираб турибман. Қолган жамоалар эса ғалаба қозонишларига ишончим комил. Муҳими, АПЛ жамоалари ЕЧЛнинг мазкур турида Бундеслига клубларидан яхши натижа қайд этишлари ишонч юқори. "Сити" биринчи турда ютқазгани боис бу баҳсда янада кучлироқ ўйнаши аниқ. "Шаҳарликлар"нинг иштиёқи икки ҳисса кўпроқ бўлади, Пеп жамоаси бу гал ютиши шарт. "Хоффенхайм" омадсизлики шундаки, улар "Сити" мана паллага дуч келиб қолишди. Бу ўйинда немисларда деярли имконият йўқ. МЮнинг ички чемпионатдаги омадсизлиги ЕЧЛга таъсир кўрсатмайди. Неаполда эса Клопп жамоасидан жанговор ўйин кутаман. Анчелотти жамоаси Клоппнинг "Ливерпул"и уюштирадиган босимга дош беролмайди".
Шаҳбоз Беғамов: "Бундеслига жамоалари ким аслида кимлигини биринчи турдаёқ исботлашди. Германия жамоалари ном ёки машҳурлик жиҳатдан АПЛ клубларидан ортда бўлиши мумкин. Аммо куч ва халқаро майдонда натижа қайд этишда охирги йилларда вазият анча ўзгариб кетди. Ўтган турда Бундеслига жамоаларини мағлуб этадиган рақиб топилмади. Фақатгина ҳакамларнинг хурмача қилиқлари эвазига "Шальке" тайёр ғалабадан мосуво қолди. Премьер лига жамоаларини эса Англияда ҳам ўртамиёна жамоа бемалол ютиб кетаверади. Бу янгилик эмас. Айниқса Англия чемпиони "Сити"нинг ЕЧЛдаги ҳақиқий қиёфасини кўрдик, кўрганмиз ва кўрамиз. АПЛ яхши чемпионат. Фақат ички доирада. АПЛ жамоаларининг ЕЧЛдаги потенциал ва муносиб рақиби - Франция 1 Дивизиони. Ла Лига, А Серия ёки Бундеслига АПЛ учун кучлилик қилади. Толибжон Қосимов анча эйфорияда, аммо у кишига текин маслахат, эртадан бошлаб КХДРга қарши ўйин чиптасини мухлислар учун харид қилишни бошласинлар! Нимани илтимос қилишни эса ютганимдан сўнг айтаман :-)"
Викторина шартига кўра, ЕЧЛнинг бугунги кун ўйинларининг илк голига ким муаллифлик қилишини топган дастлабки иккита мухлисларга (юзер) Ўзбекистон - КХДР учрашуви чиптаси тақдим этилади. Чиптани ютқазган иштирокчи мухлисларга харид қилиб беради.
Comments