Тожикистон – Россия учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради
01 nov 2022 13:28
News
Тожикистон – Россия учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради
Учрашув бош ҳаками ОФК ҳакамларининг элит тоифасига киритилган ўзбекистонлик 38 ёшли ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бўлади. Унга қанотларда – ФИФА рефериси ассистентлари 40 ёшли Тимур Гайнуллин ва 35 ёшли Андрей Цапенко ёрдам беради.
Тожикистон – Россия ўртоқлик ўйини 17 ноябрь куни Душанбедаги Республика Марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Ўртоқлик ўйини
17 ноябрь (пайшанба)
Тожикистон – Россия
Душанбе. Республика Марказий стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко (иккиси – Ўзбекистон)
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 20 ноябрь куни Россия билан ўртоқлик баҳсида рўбарў келиши кутилмоқда.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments