Latest news

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Тоҳир Шамсиддинов: "Жаҳон чемпионатида руҳият етишмади" News

Тоҳир Шамсиддинов: "Жаҳон чемпионатида руҳият етишмади"

Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида ЖЧ-2013 дан қайтгандан сўнг жамоамиз ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Тоҳир мана ЖЧ-2013 ҳам якунланиб қайтиб келдинглар. Жаҳон чемпионати хулосалари қандай бўлди. Чемпионат ҳақида нима дея оласиз?
- Хулосаларга келадиган бўлсак биз учун бу натижа кўнгилдагидек бўлди дея олмайман. Чемпионатда дунёнинг энг кучли жамоалари иштирок этади ва биз улар билан бир қаторда турдик. Ундан ташқари саккизликка етиб борган бўлсак ҳам икки кучли рақиб олдида йирик мағлубиятга учрадик. Баҳона излашни унчалик ёқирмайман. Жисмоний жиҳатдан жамоамиз улардан паст эканлигини кўрдик. Бу чемпионат ёшлар учун катта майдонларга чиқиш учун яхши имконият яратиб берди. Қани энди кўрамиз натижасини. Келгандан сўнг ҳамма ўйинларни кўри чиқишга улгурдим. Бекорга Франция ва Уругвай финалга чиқмаганлиги исботлай олди деб ўйлайман. Бизга кучли рақиблар тушганлигини шундан ҳам кўрса бўлади. Айнан мана шу жиҳат бизга қийин бўлиб қолди.

Мен мана шу чемпионат учун бизга яратиб эрган шароит ва имкониятлари учун давлатимиз раҳбарига ва бутун футбол аҳлига миннатдорчилик билдириб ўтишим жоиздир. Шунга қарамай кўпчилик биздан норози экан . Буни биз интернет ва газеталар орқали билдик. Шундай бўлса ҳам биз барчасига раҳмат айтамиз. Кейинги учрашувларда уларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.

- Кетиш олдидан жамоамиздаги барча бор имконияти бўйича ўйнайди. Камида саккизликни мақсад қилганмиз деган фикрни айтиб ўтган эдингиз. Терма жамоамиз агар саккизликка кира олса кўпчилик томонидан муваффақият бўлиши тахмин қилинган эди. Охирида эса буни халқимиз муоффақият деб қабул қилмаяпди. Буни сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Халқимиз ғалабаларга ўрганиб қолди ва бу давом этишини хохлардим. Мексикада ёшларимиз биринчи бор дунёнинг кучли саккизлигига кира олган эди ва буни одатий қабул қилишди. Норозичиликлар ҳам кўп бўлди. Бу жуда яхши. Энди ҳар бир авлод бу натижани яхшилашга ҳаракат қилади. Улар ҳам бизни туғри тушинишини истар эдик. Биз ҳам имкониятимиз борича ўйин кўрсатдик.

- Жаҳон чемпионати сизга нима берди. Сиз ўзингиз учун нима олдингиз?

- Ҳар бир футболчи учун Жаҳон чемпионатида ўйнаш бу орзудир. Мана шу мақсадимдан биттасига етишдим. Албатта бу чемпионат менга катта мактаб бўлди. Тажриба катта даражада ошди. Уругвай ва Франциядан кўп нарсани ўргандим. Рақиб қанчалик кучли бўлса, бу бизга кейинги учрашувда фойда бериб бораверади. Ўйлайманки кўпчилик Жаҳон чемпионатидан сўнг хориж клубларининг ҳам назарига тушади ва тушди. Бу ижобийдир. Футболчиларимиз ҳам кучли чемпионатларда ўйнаса терма жамоамиз савияси ошиб борар эди.

-Жачон чемпионатидаги икки муоффақиятсиз ўйин бўлди. Бу икки йирик мағлубиятни қандай изоҳлар эдингиз?

- Албатта бу жуда ёмон бўлди. Икки ўйинда ҳам 4:0 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Бунинг учун ўзимиздан хафа бўлишимиз керак. Руҳият борасида ютқазиб қўйдик. Футболчиларда майдонга тушишдан олдин мағлуб бўламиз деган ҳаёл бўлмаслиги керак эди лекин биз буни уддалай олмадик. Буни тан олиш керакки бизга қимматга тушди. Масалан Жамшид Искандеров майдондан чиққандан сўнг ҳаммамизда руҳият тушиб кетди. Биз бунга тайёр эмас эдик. Бошқа омиллар ҳам бўлиши мумкин лекин бу менинг ўйлашимча асосийси бўлди.

- Икки учрашувда ҳимоямиздаги хатолар бизга қимматга тушди. Бир сафар Сардор Раҳмонов ва Бобурбек Йўлдошевларнинг кераксиз жойда сариқ олиши бўлса, бир жойда оддий вазиятларда ҳам ҳимоячиларимизнинг хатоларга йўл қўйганлигидир? Ҳимоячи сифатида ҳимояни қандай баҳолар эдингиз?

- Ҳимоячиларимиз ҳам атайла сариқ олмади деб ўйлайман. Хатоларга эса Уругвай ва Францияни олдинги чизиғидаги ўта кучли футболчиларни келтиришим мумкин. Улар тажриба ва имконият жиҳатидан биздан юқорироқ экан. Шунинг учун улар ҳимоячиларни қийин аҳволга солиб қўйишди. Булардан хулоса чиқаришимиз мумкин.

- Энди сиз фаолият олиб бораётган "Гулистон" клуби ҳақида суҳбатлашсак. Бахтиёр Ашурматов жамоасига мавсум бошида бориб қўшилдингиз. Мавсум бошида юқори мақсадлар билан старт олган жамоа кейинчалик молиявий имкониятлари боис пасайиб кетди. Жамоанингиз ҳақида нима дея олардингиз?

- Ҳаммага маълуммки деярли бир ой давомида ёшлар терма жамоасида бўлдим. Ундан ташқари деярли кўп вақтни клуб билан эмас терма жамоа билан бўлдим. Мавсум бошидаги еттида учрашувда майдонга тушдим. Очиғини айтсам ҳали жамоа йиғинига бориб қўшилганим йўқ ва тўлиқ вазиятдан хабардор эмасман. Ўйлайманки Бахтиёр Ашурматов бу жамоадан кетмайди ва мавсум охиригача жамоа билан бирга бўлади. Мақсад жамоани кучлилар сафида олиб қолиш.

- "Гулистон" ни мавсум ўртасида бир неча футболчилар тарк этмоқда. Бу борада сиз қандай йўл тутмоқдасиз?

- Менга ўзим ўйнаётган клуб ёқади ва охиригача ўйнамоқчиман. Агар менга бошқа клуб таклиф билан чиқса ва жамоасида кўришни истаса рад этмайман.

- Бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими. Барибир Жаҳон чемпионатида иштирок этиб келган ёшларни кўпгина жамоалар ўз сафида кўришни истайдию?

- Мен ўзим "Пахтакор" академия тарбияланувчисиман. Мен энди асосий таркибга қўшилишим арафасида "Гулистон"дан таклиф тушди ва ўйин амалиётимни ошириш учун "Гулистон" ни танладим. Ҳар бир футболчини орзуси гранд жамоаларда ўйнашдир. Менда ҳам шундай. ОЧЛ ва халқаро учрашувларда майдонга тушмоқчиман. Бунинг учун муносиб клуб сафига бориб қўшилишни истайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади ҳали. Агар мени таклиф этса мамнун бўлиб фаолиятимини давом эттирар эдим. Таклифлар бўлмоқда лекин уларни ҳали айтишни истамас эдим. Бу клубда ўйнаб бошқасини таклифини кўриб чиқиш туғри келмас эди.

- Хорижий клублардан таклифлар бўлдими бу борада?

- Ўзимга тўлиқ маълум эмасу лекин "Рубин" таклиф этган экан. Бу таклифни кўриб чиқмоқчимиз.  Ҳали ҳужжатлар ва расмий хабарлар борасида ўзим билмайман. Агар  бу ҳақида аниқ бўлса хабар бераман.

- Ўзингизни эндиги мақсадларнингиз режаларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Энди ёшлар терма жамоасидан сўнг ҳамма футболчилар Олимпия терма жамоасига кириш учун ҳаракат қилади. Мен ҳам ўз устимда ишлаб бу терма жамоа сафида ўйнашни истар эдим. Шундан сўнг эса асосий терма жамоага киришни мақсад қилганман. Терма жамоа либосида майдонга тушсам энг катта мақсадим бўлган бўлар эди.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика