Тоҳир Кападзе: "Олой" вакиллари Фарғонага келишган, лекин..."
30 jan 2017 08:19
News
Тоҳир Кападзе: "Олой" вакиллари Фарғонага келишган, лекин..."
Якунда эса бу жамоа ушбу турнирга ташриф буюрмади. Биз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида “Ҳоким кубоги” ташкилий қўмитаси раҳбари, Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Тоҳир Копадзега мурожаат қилдик.
- Тоҳир ака “Олой” жамоаси нима учун “Ҳоким кубоги”да иштирок этмаяпти?
- Аввало турнирда иштирок этаётган барча жамоаларга иштироклари учун раҳмат айтмоқчиман. Биз бу турнирни йилдан-йилга нуфузини ошириш йўлида барча имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Мақсадимиз Фарғоналик мухлислар қишда ҳам футбол ҳавосидан нафас олишсин.
Ўшнинг “Олой” жамоасини ҳам турнирни янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида таклиф қилган эдик. Қўшниларимиз ҳам бу турнирда иштирок этиш улар учун ҳам қизиқарли бўлишини айтиб, Фарғонага келиш учун ҳаракат қилдилар. Ҳозир “Олой” жамоасининг олти кишидан иборат делегацияси Фарғонада бўлиб туришибди. Булар жамоа раҳбарлари бўлиб турнирни қандай ўтаётгани ва биз уларга қандай шароитлар ҳозирлаганимизни ўз кўзлари билан кўришмоқда.
Ўшликлар таркибида 8 нафар легионер футболчилар бор бўлиб улар Африка давлатлари, Туркия ва Тожикистондан экан. Ана ўша легионер футболчиларнинг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли жамоа Фарғонага келолмади. Жамоа раҳбарлари эса легионерларсиз, кучсизланган таркиб билан турнирда иштирок этишни лозим топмадилар. “Олой” жамоасининг турнирда иштирок этолмаётганидан биз жуда афсусдамиз. Биз уларни келгуси йилдаги турнирларимизга яна таклиф қиламиз ва албатта уларни кейинги сафар иштирок этишларига умид қиламиз - деди Тоҳир Кападзе.
Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди
Comments