Latest news

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  12 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  42 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Тоҳир Кападзе: "Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912"га бош мураббий этиб тайинланди" News

Тоҳир Кападзе: "Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912"га бош мураббий этиб тайинланди"

"Нефтчи" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашуивдан сўнг меҳмонлар менежери Тоҳир Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
"Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Иккала жамоа ҳам бор маҳоратини ишга солди. Бугун рақиб кўпроқ гол уриб ғалаба қозонди. "Қўқон-1912" футболчиларига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Пенальти бормиди ёки йўқмиди ҳозир бир нарса дея олмайман. Сўнгги дақиқада гол урганимизда қимматли очкога эга чиқарди. Ҳозирги вазиятда бизга 1 очкога катта ёрдам берарди.

Жамоада молиявий ҳолат жойида. Ҳеч қандай қийинчилик йўқ. Бошқа клубларга қарши бугунгидек ўйнасак ғалаба қозонамиз. "Нефтчи" кучли жамоа. Биз инқирозда эмасмиз, шунчаки тақвим бизга ноқулай келган. Масалан кейинги турларда "Шўртан" ва "Сўғдиёна"ни қабул қиламиз. Худо хоҳласа бу рақибларни мағлуб этамиз.

Отабек Ҳайдаровда жароҳати бор эди. Нўъмон Ҳасанов жамоамизда бош мураббий бўлди. Душанба куни у ўз фаолиятини бошлайди. Бугунги баҳсни у стадиондан кузатиб борди, - дейди Кападзе.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика