Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди
01 jul 11:05
News
Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Тимур Кападзе Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчисининг исмини маълум қилди.
Олимпиячиларимиз устозининг маълум қилишича, терма жамоамиз U-23 ёш тоифасидан катталар лимитидан тўлиқ фойдаланади – Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов Парижга олиб кетилади.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада учун жамоалар фақатгина 18 нафар футболчини "заявка" қилишлари мумкин. Бундан ташқари, яна 4 нафар ўйинчини захира варианти сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин. Мусобақа пайти 18 таликдан кимдир жароҳат олиб ёки бетоб бўлиб қолган ўйинларда ўйнай олмаса, унинг ўрнига ўша 4 нафар захирадаги футболчилардан бирини "заявка"га киритиш мумкин бўлади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments