Latest news

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  4 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  5 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  17 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод" News

Тимур Кападзе: "2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири ОТЖга потенциал номзод"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кечадан Тошкентда йиғинга киришди.

Олимпиячиларимизнинг кечаги машғулотидан сўнг бош мураббий Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан йиғинни бошладик, тайёргарлик кўряпмиз. ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски, Хитойда ўтказилиши керак бўлган халқаро турнир бекор бўлганидан хабарингиз бор. Шунга қарамай Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишдик. Бундан ташқари, Қирғиз Республикаси U-23 терма жамоаси Фарғонада йиғин ўтказаётган экан. Улар билан гаплашиб 11 июнь кунига Фарғонада ўртоқлик ўйини ўтказишга келишилди.

Йигитларни синаб олиш учун яхши имконият, боз устига ёшлардан ҳам ўйинчилар чақирдик. Балки бунданда кучлироқ рақиб топганимизда янада яхшироқ бўларди. Нима бўлганда ҳам халқаро ўртоқлик ўйини футболчилар учун ҳам фойдали бўлади. Ҳозирча ҳамма жиҳатдан кўнглим тўқ, жароҳат олганлар йўқ".


- Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан йиғинга чақирилганлар ҳақида фикрингиз қандай? Улардан кимлар олимпия терма жамоасидан доимий чақирув олиши мумкин?

- Буни вақт кўрсатади, ҳали миллий терма жамоага чақирилган Ҳусанов ва Файзуллаев ҳам бор. Уларни ҳам чақирган бўлардим. Олдинда бизни 3 та ўртоқлик ўйини кутмоқда ва унда барча футболчиларни синаб кўриш учун имконимиз бўлади. Аслида U-20 терма жамоасидаги қатор ўйинчиларни анчадан бери йиғинларга чақирмоқчи бўлиб юрардим, лекин Равшан ака Ҳайдаров жамоасида Осиё кубоги, кетидан Жаҳон чемпионати борлиги сабаб уларга тегмай тургандик. Энди эса уларни бемалол кўриб олиш имконимиз бўлади. Уларни жамоага қай даражада киришиб кетишини ва ўзидан ёши каттароқ акалари билан рақобатини ҳам кузатамиз. Ким рақобатда ютиб чиқса ўша футболчи терма жамоада ўйнайди. 2001 йилдан кичик ўйинчиларнинг ҳар бири олимпия терма жамоасига потенциал номзод ҳисобланади. Энг кучлилар чақирилади.

- Биринчи кунги машғулотда Жаҳонгир Ўрозов кўринмади. У қачон терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилади?

- Насиб қилса Ўрозов эртадан (бугундан) машғулотларимизга қўшилади. У оилавий сабаб туфайли 2 кунга жавоб сўраган эди. Уни ҳам кўриб оламиз, U-20 терма жамоасида у Ҳусанов билан шерик сифатида жуда яхши ўйнашди.

- "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиев бу мавсум чап қанот ҳимояга ўтказилди. Ҳозир эса олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилмади. Бунга сабаб нима?

- "Олимпик"даги йигитларни ҳар куни кўраман, уларни имкониятларини жуда яхши биламан. Йиғинда бошқаларни кўриб олишни хоҳладим. U-20 терма жамоасидан икки нафар чап қанот ҳимоячисини таклиф қилдик.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди


ФОТО  Ўзбекистон U-23 терма жамоаси йиғинга киришди ГАЛЕРЕЯ

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика