Latest news

14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  0 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  3 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  9 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  11

Терма жамоада қандай "соққа қилса" бўлади? News

Терма жамоада қандай "соққа қилса" бўлади?

21-асрга келиб, футболга спорт тури ёки ўйин сифатида эмас, даромадли бизнес сифатида қарайдиганлар сони кўпайиб кетди.

Таъкидлаш лозимки, 2 аср олдин инглизлар кўнгилхушлик учун ихтиро қилган футболда бугун миллиардлар айланяпти. Дунёнинг энг таниқли инсонлари ҳам, энг кўп маош оладиганлар ҳам футболчилар бўлиб турибди. Хуллас, футбол аллақачон катта бир индустрия ва унда пул жуда кўп.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Аммо, ҳар қанча жозибали, бутун дунёнинг диққат марказида бўлмасин катта пуллар айлангани учун футболда ҳам коррупция чуқур куртак ортган. Ўзбек футболи ҳам бундан мустасно эмас. Фикримизга исбот тариқасида сўнгги бир йилда футболдан четлатилган, жаримага тортилган шахслар сони 2 қўлимиздаги бармоқлардан ошиб кетганини келтирамиз. 

Ҳеч кимга сир эмас, мухлислар орасида футболимизнинг юзи ҳисобланган терма жамоа ҳам коррупциядан холи эмаслиги тўғрисида асосланмаган гап-сўзлар юради. Улар 2018 йилги мундиал саралашида Самвел Бабаян миллий жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдалангани, Вадим Абрамов охирги 2 йилда ҳамкасбининг ишини такрорлаганини исботлашга ҳаракат қилишади. 

Шу ўринда савол туғилади: миллий жамоадан қора ниятда фойдаланса бўладими?

Албатта, бўлади! Ундай бўлса, қандай қилиб? 

Диққат қилинг, замонавий футболда "агент" деган тушунча бор. Мазкур спорт турида катта пуллар айланаётганининг асосий сабабчиларидан бири айнан шу кимсалар. Улар бир жамоадан 2-сига ўтиш жараёнида футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишади ва бундан мўмайгина даромад олишади. Хабарингиз бор, футболда маҳаллий футболчиларга нисбатан легионерлар учун кўпроқ маош тўланади. Шу туфайли футболи қолоқ мамлакатларда фаолият юритувчи агентлар ўз мижозларининг легионерга айланишидан кўпроқ манфаатдор бўлишади. Футболи қолоқ мамлакат вакилининг топ-жамоаларга ўтишида энг асосий фактор унинг терма жамоада ўйнаб-ўйнамагани ҳисобланади. Яъни бу футболчи ўз ватани миқёсида энг яхшилар қаторида экани, потенциали юқорилигига маълум даражада исбот бўлади. Шу туфайли агентларда мижозларининг терма жамоада ўйнашидан ҳам манфаатдорлик ҳисси бўлади. Ва улар имкон қадар мамлакат футболининг юзи ҳисобланган миллий жамоалар ишига аралашишга уринишади. Бу йўлда асосан бош мураббийдан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Яъни, Х агент Y терма жамоанинг мураббийига маълум миқдорда пул бериб, ўйнатиш орқали ўз мижозининг трансфер қийматини кўтариб олиши мумкин.

Бундан ташқари, замонавий футболда агент-мураббийлар ҳам йўқ эмас. Улар катта салоҳияти бор ёш футболчиларга терма жамоада ўйнашни таклиф қилиб, эвазига ўз агентлик компаниясининг шартномасига қўл қўйишни талаб қилишади ва келажакдаги трансфер битимларидан мўмайгина даромад қилишади.

Минг бор эшитгандан бир марта кўрган афзал, дейдилар. Шу туфайли бугун матбуот юзини кўрган бир хабарни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Украина футболида коррупция можароаси: Зинченко Евро-2016'да ўйнаши учун мураббийларга пул тўланган.

Бугунги кунда "Манчестер Сити"да ўйнаётган Александр Зинченко инглиз клубига 2016 йилда "Уфа"дан кўчиб ўтган эди. Ўшанда "Уфа" бош директори Шамил Газизов 20 ёшли футболчини қимматроққа сотиш учун Европа чемпионатида ўйнаши кераклигини тушунган ва бунинг учун Украина терма жамоаси мураббийларига пул таклиф қилган. Якунда Зинченко мусобақада 97 дақиқа ўйнаган. Бу Газизов учун 97 минг еврога тушган. Аммо, у футболчининг трансферидан 4 млн евро даромад қилган. Бу ҳақда журналист Андрей Сенкив хабар тарқатди.

P.s. Юқоридаги каби ҳолатлар ўзбек футболида ҳам учрайдими, бу ҳақда маълумотга эга эмасмиз. Тўғри, Абрамов терма жамоа ўйинларида Санжар Қодирқулов, Исломжон Қобилов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Фаррух Икромов сингари "Soccer Career Agency" компанияси мижозларининг хизматидан ноўрин пайтларда фойдалангани бизда ҳам шубҳа уйғотган. Аммо, қўлимизда мураббийни айблаш учун ҳеч қандай асос, факт бўлмагани туфайли Вадим Абрамовни сутдек оппоқ, малаклардек беғубор ҳисоблашга мажбурмиз. Тез орада бу саволларга мураббийнинг ўзи жавоб берса керак...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика