Latest news

22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 22:05ЕЧЛ. "Карабоғ" – "Ньюкасл Юнайтед". Таркиблар маълум  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  4 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  9 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  0 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  26 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  3 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   8 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  10 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  2 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  5

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча News

"Биз уни топдик". Терма жамоа ҳақидаги мақолага қўшимча

Журналист эмасман, ҳаётда ва футболнинг ичида тажрибам ҳам йўқ. Фикрларимнинг барчаси шахсий ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Буни доим тан олганман, сиз ҳам ортиғини кутманг.

Тонгда Championat.asia'да "Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади" мавзусида мақола эълон қилинди


Шахсан ўзимга Абрамовнинг футболи ёқади, ҳақиқатан ҳам чиройли. Ўйлашимча, ўртоқлик ўйинидаги натижа унчалик муҳим эмас, ғалаба талаб қилмаслик керак. Шунинг учун ўйин ёки натижага тўхталмадим. Эътиборимни бошқа жиҳат тортди. 2018 йилги мундиал саралашида айнан шу муаммо бизга панд бериб қўйгани учун ҳам ёздим.

"Тезкор студия" дастурининг 5 ноябрдаги сонида Шаҳбоз Беғамов "Бунёдкор"да энг яхши таассурот қолдираётган Нурилло Тўхтасиновнинг терма жамоага чақирилмаганини қоралади. 13 ноябрь куни эса Толибжон Қосимов Ҳусниддин Алиқулов миллий жамоа либосида синовдан ўтказилиши мантиқий қарор бўлишини айтди. Ҳар икки фикрда жон бор, аммо Ироқ термасига қарши ўйинда "Насаф" ҳимоячисига 1 дақиқа ҳам ўйин амалиёти берилмади — Қобилов яна тўлиқ ўйнади. Айнан шу қарорни нотўғри ҳисоблаганим учун тонгги мақолани ёзишга қарор қилдим.

Материал шундай сўзлар билан якунланган эди:  "Санжар Қодирқулов ҳамда Исломжон Қобилов "SOCCER CAREER AGENCY" хизматидан фойдаланади (бу агентликнинг таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот тополмадик). Ҳар 2 футболчининг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрида якунига етади ва уларнинг легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу билан ҳеч нарсага шама қилмоқчи эмасмиз, шунчаки, факт ўрнида қабул қиласиз".

Шундан кейин "SOCCER CAREER AGENCY" ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилиб кўрдик ва уддаладик. Бизга маълум бўлишича, ушбу агентлик россиялик Юрий Белоусга тегишли экан. Маълумот учун, "Бунёдкор"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" (Москва)га ўтишини айнан шу киши ташкиллаштирган.

Айтишларича, Вадим Абрамов ва Юрий Белоус ўртасидаги муносабатлар анчагина илиқ экан. Ўйлаймизки, ҳеч қандай дўстлик ёки муҳаббат мамлакатимизнинг бош жамоаси манфаатларига соя сололмайди... 

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Author :
Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика