Latest news

19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  15 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3

Пул йўқ: энди нима бўлади? News

Пул йўқ: энди нима бўлади?

Сўнгги кунларда ўзбек футболида "молиявий зилзила" юз бермоқда. Йиллар давомида "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти муассислигидаги Қаршининг "Насаф", пойтахтнинг собиқ гегемони "Бунёдкор" ва қадимий "Бухоро" клублари кутилмаганда жар ёқасига келиб қолди.

Ташкилот ушбу клубларга ажратилаётган дотацияларни кескин қисқартириш ёки бутунлай тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилмоқда. Бу эса клублар фаолияти борасида саволлар пайдо қилмоқда.

Дунё миқёсида кўнгилочар томошавий спорт тури миллиардлаб доллар айланадиган улкан индустрияга айланаётган бир пайтда Ўзбекистон ва қатор ривожланаётган давлатларда бу соҳа ҳамон бозор қонунлари асосида эмас, балки "давлат дотациялари" ҳисобига яшамоқда. Ҳар йили маҳаллий бюджетлардан ёки давлат корхоналари ҳисобидан миллиардлаб сўм маблағ профессионал футбол клубларига йўналтирилади.

Мамлакатимизда клубларга ажратилаётган маблағ бошқа соҳалар билан қиёслаганда ер ва осмончалик тафовутга эга эмас ва қисман ўзини оқламоқда, аммо барибир бу жиҳат "Оддий ўқитувчи, шифокор ёки тадбиркорнинг тўлаган солиқлари нима учун хусусий тижорат ташкилоти бўлиши лозим бўлган футбол клубларига сарфланиши керак?" деган саволларни келтириб чиқараверади.

Европа ва Осиёнинг қатор давлатлари клубларни хусусийлаштириш ортидан футболни даромад келтирувчи бизнесга айлантирди.

Ушбу мақолада нима учун давлат футболдан узоқлашиши кераклиги ҳамда бу жараён оғриқли бўлса-да, нега муқаррар эканлигини "кейслар" мисолида таҳлил қиламиз.

ЕВРОПА ТАЖРИБАСИ

Европа футболи бугунги кунда дунёдаги энг даромадли спорт бизнеси ҳисобланади. Ушбу муваффақиятнинг асосий сабабларидан бири — "соғлом рақобат тамойили"дир. Европа Иттифоқи қонунчилигига кўра, давлатнинг профессионал футбол клубларига тўғридан-тўғри молиявий ёрдам кўрсатиши — "ноқонуний давлат ёрдами" дея баҳоланади.

Нега? Сабаби давлат бюджети ёки давлат ресурсларидан фойдаланиб, бир клубга имтиёз берилиши, хусусий сармоя ҳисобига кун кўраётган бошқа клубларнинг ҳуқуқларини поймол қилади ва бозордаги мувозанатни бузади.

Ушбу тамойилнинг энг ёрқин исботи 2016 йилда кузатилди. Европа Комиссияси Испаниянинг 7 та футбол клубини, жумладан, дунё футболи грандлари ҳисобланган "Реал Мадрид" ва "Барселона"ни ноқонуний давлат ёрдамини олганликда айбдор деб топди.

Тергов давомида аниқланишича, ушбу клублар 20 йилдан ортиқ вақт давомида Испания қонунчилигидаги "бўшлиқ"дан фойдаланиб келишган. Улар масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) сифатида эмас, балки нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтиб, бошқа рақобатчиларига (30%) нисбатан камроқ (25%) солиқ тўлаб келишган. Гарчи бу фарқ кичик кўринса-да, йиллар давомида клубларга ўнлаб миллион евро миқдорида адолатсиз устунлик тақдим этган.

Бундан ташқари, "Валенсия", "Эльче" ва "Эркулес" каби клублар давлатга тегишли банклардан бозор нархидан анча паст фоизларда кредитлар олгани ва бу кредитлар давлат кафолати остида берилгани фош этилди.

Европа Суди испан клубларининг бу ишларини эркин бозор қонунларига зид деб топди. Клублар давлатдан олган барча имтиёзли маблағларни (масалан, "Реал Мадрид" 18.4 миллион евро) Испания ғазнасига қайтаришга мажбур бўлди.

Бу ҳолат бутун дунё учун сигнал бўлиши керак: агар дунёнинг энг бой клубларига ҳам давлат "суянчиғи"да туриш тақиқланган экан, ривожланаётган давлатларда бюджет маблағларининг самарасиз сарфланиши иқтисодий жиҳатдан оқланмайди. Давлат аралашуви бор жойда, хусусий инвесторлар учун манфаат кўриш имкониятлари пасаяди.

СУНЪИЙ "ПУФАК" ВА ЧЕМПИОННИНГ ЎЛИМИ

Европа қатъий қоидалар орқали футболни бозорга мослаштирган бўлса, Осиёда, хусусан Хитойда бунинг акси кузатилди. Хитой Суперлигаси (CSL) яқин ўтмишда давлат режаси ва йирик корпорацияларнинг чексиз пулига қурилган футбол қанчалик қисқа умр кўришини бутун дунёга исботлаб берди.

Бир неча йил олдин Хитой клублари жаҳон юлдузларига Европа грандларидан ҳам кўпроқ маош таклиф қилиб, трансфер бозорини "портлатган" эди. Буларнинг барчаси давлатнинг футболни ривожлантириш дастури доирасида йирик қурилиш ва савдо компаниялари (масалан, "Evergrande", "Suning") томонидан молиялаштирилди. Аммо иқтисодий вазият ўзгариши ва давлат сиёсатининг қатъийлашиши билан "пуфак" бир зумда ёрилди.

Бу борадаги энг даҳшатли мисол — "Цзянсу Сунин" клуби. 2020 йил ноябрда клуб ўз тарихида илк маротаба Хитой чемпионига айланди. Орадан бор-йўғи 3 ой ўтиб, 2021 йил февралда клуб ўз фаолиятини тўхтатганини расман эълон қилди.

Сабаби оддий: клубнинг бош ҳомийси ва эгаси бўлган "Suning" савдо гуруҳи молиявий қийинчиликларга дуч келди. Клубнинг ўзи эса чипталар ёки атрибутикадан яшаб қолиш учун етарли маблағ топа олмасди. "Ота" пул беришни тўхтатгач, "бола" очликдан вафот этди.

Инқирозни чуқурлаштирган яна бир омил — Хитой футбол ассоциациясининг янги қарори бўлди. Унга кўра, клублардан ҳомий компанияларнинг номи (масалан, "Бейжинг Гоань" ёки "Гуанчжоу Эвергранд") олиб ташланиши талаб қилинди.

Натижада, маркетинг мақсадида клуб ушлаб турган инвесторлар учун футболга пул тикиш мантиқсиз бўлиб қолди ва улар оммавий равишда клубларни ташлаб кетишди.

Хитой тажрибасидан шундай хулосага келиш мумкин: агар клублар табиий бозор иқтисодиёти йўли билан эмас, балки юқоридан келган буйруқ ва сунъий пуллар эвазига яшаса, уларнинг келажаги бардавом бўлмайди. Ҳомий ёки давлат корхонасидаги инқироз клубнинг ёпилишига сабаб бўлиши мумкин.

Юқорида Хитойдаги "пуфак"нинг ёрилиши ҳақида ёздик. Аслида, узоққа бориш шарт эмас — Ўзбекистон футболида ҳам бундай мисоллар етарлича.

2008-2010 йилларда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби нафақат Осиё, балки дунёни ҳайратга солган эди. Жаҳон чемпиони Ривалдо, машҳур мураббийлар Зико ва Сколарининг олиб келиниши ўзбек футболи учун эртакдек туюлганди.

Клубнинг бутун бюджети битта йирик ҳомий ("Zeromax" ва газ-нефт сектори)га боғланган эди. Клуб ўзи пул топмасди, фақат сарфларди.

2010 йилда бош ҳомий инқирозга учраши билан "эртак" ниҳоясига етди. Юлдузлар кетди, маошлар кескин камайди. Ривалдо билан ўзаро ҳисоб-китоблар ҳанузгача бартараф этилмаган. Тўғри, "Бунёдкор" йўқ бўлиб кетмади, академияси ҳисобига сақланиб қолди, аммо у ўша пайтдаги гегемонлик мақомини йўқотди.

Яна бир мисол — "Металлург". Бош ҳомийси комбинат бўлган Бекобод клуби молиялаштиришнинг тўхтатилиши натижаси бир йил мобайнида фаолиятини тўхтатганди.

"БОҚИМАНДАЛИК"ДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

Давлат молиялаштиришини бир зумда тўхтатиш футболнинг жон таслим қилишига олиб келиши мумкин (Хитой мисолидаги каби). Шу боис, жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда, босқичма-босқич хусусийлаштириш модели таклиф этилиши керак.

Хусусий клуб — фойда кўзлайдиган бизнес. Хўш, агар давлат пул бермаса, клублар қаердан даромад топиши керак? Жаҳон футболида бунинг "олтин қоидаси" мавжуд бўлиб, у қуйидаги устунларга таянади:

1. ТВ-трансляция ҳуқуқлари Европанинг топ-лигаларида клублар бюджетининг 40-60% қисми телевидениедан келадиган пуллар ҳисобига шаклланади.

Муаммо: Бизда ТВ ҳуқуқлардан тушадиган маблағ деярли нолга тенг.

ПФЛ трансляция ҳуқуқларини савдога қўйиши ва телеканаллар футболни намойиш этиш учун клубларга пул тўлай бошласагина, бу даромад келтира бошлаши мумкин. 

2. Стадион даромадлари

Давлат пулига ишониб қолган клуб учун стадионга мухлис келиш-келмаслигининг қизиғи йўқ. Аммо хусусий клуб учун ҳар бир бўш ўриндиқ зарарга ишлайди.

Клублар чипталар, мавсумий абонементлар, стадион ичидаги савдо-содиқ (озиқ-овқат, атрибутика) орқали кун кўришни ўрганиши керак. Мухлислар клубнинг асосий инвесторларидан бирига айланиши керак.

3. Академия ва трансферлар

Агар клубнинг бой ҳомийси бўлмаса, у "ишлаб чиқарувчи"га айланиши керак.

Португалиянинг "Бенфика" ёки Нидерландиянинг "Аякс" клублари бунга мисол бўла олади. Улар ёшларни тарбиялаб, топ-клубларга сотиш орқали миллионлаб доллар ишлашади.

4. Солиқ имтиёзлари ва хусусий секторни жалб қилиш

Давлат тўғридан-тўғри пул беришни тўхтатиб, унинг ўрнига хусусий инвесторларга шароит яратиб бериши лозим.

Футбол клубини сотиб олган ва унга ҳомийлик қилаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари (масалан, фойда солиғи ёки ҚҚС) берилиши мақсадга мувофиқ. Шунда тадбиркор мажбурлов йўли билан эмас, ўз хоҳиши билан футболга сармоя киритади.

ИНҚИРОЗДАН ОМОН ЧИҚҚАН ГРАНДЛАР

Молиявий инқирозлар футбол тарихида кўп учрайди. Айнан молиявий инқироз ёки "катта пуллар"нинг тўхтатилиши кўп клубларни "ақлини йиғиб олишга" ва ҳақиқий бизнес йўлидан юришга мажбур қилган.

1. "Боруссия Дортмунд" (Германия)

2000-йиллар бошида "Боруссия" улкан маблағ сарфлаб, қимматбаҳо юлдузларни сотиб олди ва катта маошлар тўлади. Натижада, 2005 йилда клуб 120 миллион евро қарз билан банкротлик ёқасига келиб қолди.

Нима қилинди?

Клуб раҳбарияти тўлиқ алмашди. Қиммат юлдузлар сотилди, маошлар кескин қисқартирилди.

Стратегия ўзгарди: Бор эътибор академияга ҳамда Марио Гётце, Матс Ҳуммельс, Роберт Левандовски каби арзон, номдор бўлмаган ёшларга қаратилди.

Стадион номи суғурта компаниясига сотилди ("Signal Iduna Park").

Натижа: Бир неча йил ичида қарзлар узилди. Клуб икки марта Германия чемпиони бўлди ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқди.

Бугунги кунда "Боруссия" дунёдаги энг соғлом молиявий ҳолатга эга ва мухлислар билан энг яхши ишлайдиган клублардан бирига айланди.

2. "Наполи" (Италия)

Афсонавий Марадона ўйнаган клуб 2004 йилда 70 миллион евро қарз билан расман банкрот деб эълон қилинди ва тугатилди. Клуб ҳатто номидан ҳам айрилди.

Нима қилинди?

Кинопродюсер Аурелио Де Лаурентис клубни (аниқроғи, янги ташкил этилган юридик шахсни) сотиб олди. У клубни С Сериядан (3-лига) қайта қурди.

У "Биз топганимиздан кўра кўпроқ сарфламаймиз". Клуб ҳеч қачон қарзга ботмади, фақат ўзи ишлаб топган пулга (ТВ ҳуқуқлар, чипталар, маркетинг) таянди" деган метин қоидага асосланиб иш тутди.

Скаутлик ишининг аъло даражада бажаралиши натижасида Кавани, Лавесси, Ҳамшик, Осимҳен, Кварацхелия каби футболчилар арзон нархга харид қилиниб, юлдузга айлантирилди.

Натижа "Наполи" қарзсиз клубга айланди. 2023 йилда, 33 йиллик танаффусдан сўнг, Италия чемпионига айланди. Ушбу муваффақия хусусийлаштириш ва тўғри бошқарув ғалабаси эди.

3. "Рейнжерс" (Шотландия)

Шотландиянинг энг титулли клуби 2012 йилда солиқлардан қарздорлиги сабабли тугатилди (ликвидация). Клуб профессионал лигадан энг қуйи — 4-дивизионга бадарға қилинди.

Нима қилинди?

Клуб янги инвесторлар томонидан "янгиланди". Мухлислар клубни ўз ҳолига ташлаб қўймади: 4-лига ўйинларига ҳам 50 минг мухлис стадионга ташриф буюрди (чипта тушумлари клубни сақлаб қолди). Жамоа 4 йил ичида юқори лигага қайтди.

Натижа:

"Рейнжерс" 2021 йил, қийинчиликлардан 9 йил ўтиб, Стивен Жеррард бошчилигида яна Шотландия чемпионига айланди.

ФУТБОЛ ЎЛАДИМИ ЁКИ ҚАЙТА ТУҒИЛАДИМИ?

Бугунги кунда кўпчилик мутахассислар ва мухлисларда битта қўрқув бор: "Агар давлат молиялаштиришни тўхтатса, бизда футбол ўлади".

Аслида, бу қараш нотўғри. Давлат молиялаштиришни тўхтаса, футбол ўлмайди, балки футболдаги "боқимандалик", "самарасиз харажатлар" ва "коррупция" ўлади. Ҳақиқий, рақобатбардош ва мухлис учун ўйнайдиган футбол эса, аксинча, нафас олишни бошлайди. 

Ҳа, бу жараён оғриқли кечади. Хитой ёки Шарқий Европа давлатлари мисолида кўрганимиздек, сунъий равишда шиширилган баъзи клублар, эҳтимол, йўқ бўлиб кетиши мумкин. Лекин бозор қонунлари шундай ишлайди: кучлилар ва тўғри тизим йўлга қўйганлар тирик қолади. 

 

Оқил Абдубарноев

Rating: +4   

Comments

+2   
17 feb 17:00:46
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Насафга Рўзиқулдай одам бор экан гулламайди Рўзиқул эшитсан ойбек. Шерзод нейматовлар сотсанг камида 6 милярд пул тушунган бўлардинг. Сан ўйинчи экансан қандай манфат кўрасан бепул бериб Шерзод билан Ойбек бепул қўйиб юборадиган ўйинчи эмасди. Сани йўқ қилиш керак. Сан Насаф учун бирон нарса қилиб ёки ўйинчи сотмайсами Насафди ўйинчилари кўп бўлса йўқ қилиш керак
+1   
17 feb 17:00:52
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Насафга Рўзиқулдай одам бор экан гулламайди Рўзиқул эшитсан ойбек. Шерзод нейматовлар сотсанг камида 6 милярд пул тушунган бўлардинг. Сан ўйинчи экансан қандай манфат кўрасан бепул бериб Шерзод билан Ойбек бепул қўйиб юборадиган ўйинчи эмасди. Сани йўқ қилиш керак. Сан Насаф учун бирон нарса қилиб ёки ўйинчи сотмайсами Насафди ўйинчилари кўп бўлса йўқ қилиш керак
+1   
17 feb 17:00:36
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Насафга Рўзиқулдай одам бор экан гулламайди Рўзиқул эшитсан ойбек. Шерзод нейматовлар сотсанг камида 6 милярд пул тушунган бўлардинг. Сан ўйинчи экансан қандай манфат кўрасан бепул бериб Шерзод билан Ойбек бепул қўйиб юборадиган ўйинчи эмасди. Сани йўқ қилиш керак. Сан Насаф учун бирон нарса қилиб ёки ўйинчи сотмайсами Насафди ўйинчилари кўп бўлса йўқ қилиш керак
+1   
17 feb 16:24:42
Akbar Umarov
Reply to comment by Bahrom Abdurahmonov
Adashmasam Yaypanning "Turon" klubi xususiy klub edi shekilli. Sekin-sekin bo'lsa ham xususiy klubga aylanishi kerak.
Albatta 100% haqsan ukam
+1   
17 feb 13:09:58
Bugatti vieyron
Davlat pul bermasligini qo‘llab quvvatlayman bu aynan Nasaf bilan ham bo‘layotgani meni ikki marta xursand qiladi birinchilardan bo‘lib relsni o‘zgartirmoqda bu uch to‘rt balki besh o‘n yillik pasayishni yuzaga keltirar lekin baribir ishonaman yana o‘z o‘rniga qaytadi albatta
+1   
17 feb 12:58:36
rustam
Уважаемый автор Акил Абдубарноев! Нельзя сравнивать Европейский бизнес клубы и наши, менталитет у нас разный, бизнес не сравним с нашим, какие стадионы у них и какие у нас, зрители в Европе собираються от 50000 до 80000 человек инфраструктура, заработная плата резко отличаются нашего. Невозможно в одно мгновение создать частные клубы в узбекистане! Если государство прекратит финансирования то футбол в стране умрет.
+1   
17 feb 12:01:48
Филипп Круз
Ким пул тикади келишилган чемпионат уйинларига доим битта жамоа чемпион булиб келдику шу вактгача баклачка билан стадионга киришни такиклаган булсак + яна бошка нарсаларни оддий мисол хомий Пепси нима хомий булганда стадионларда махсулотлари сотирмади УФА супер лига уйинларига хомийлик килаётганларни пулини булиб берсин жамоаларга УФА бошлаб берсин биринчи булиб савдо корхонлари реклама учун пулни блогерларга бермасдан жамоалар билан шартнома тузарди
+1   
17 feb 11:52:26
FARRUX Shodiyev
Bunday qilsak davlat byudjetini oʻmara olmaydida ayrimlar. Bizga rivojlanish emas, soqqa qilish boʻlsa boʻldi
+1   
17 feb 11:52:19
Шухрат Эргашев
Масалан Насафни Кашкадарё халки "ташлаб" куймаса керак. Кашкадарёда молиявий куллаб тура оладиган хомийлар етарли деб уйлайман. Агар Хусусийлаштирилса хам, уз кунини кура оладиган клуб булса керак. Факат Давлат томонидан ер ва мол мулк солигина имтиёз берилса, балки имтиёз бордир, чунки бизда ер ва мол мулк ставкаси баланд.
   
17 feb 19:40:05
M Xolikov
Шахсий фикрим УФФ Европа га утса бу айтилган телетранслаятся. Ва хоказолардан пул ишласа булади Европа га утса жамоларимиз ва уйинчиларга етибор купайса керак
   
17 feb 19:33:01
OTABEKXEM
Reply to comment by Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Насафга Рўзиқулдай одам бор экан гулламайди Рўзиқул эшитсан ойбек. Шерзод нейматовлар сотсанг камида 6 милярд пул тушунган бўлардинг. Сан ўйинчи экансан қандай манфат кўрасан бепул бериб Шерзод билан Ойбек бепул қўйиб юборадиган ўйинчи эмасди. Сани йўқ қилиш керак. Сан Насаф учун бирон нарса қилиб ёки ўйинчи сотмайсами Насафди ўйинчилари кўп бўлса йўқ қилиш керак
Qayerda ko'rgansiz murabbiy futbolchi sotganini futbolchini klub sotadi demak klub boshqaruvchilarida ayb tekinga ketgan bo'lsa, hali ko'ramiz Berdiyev ketsa qanday ahvol bo'lishini, Berdiyevni xizmatlarini hali hech kim qilgani yo'q Nasaf uchun. Shuncha yil ichida murabbiy almashmadimi demak u yaxshi ishlagan. Sovrinlari, yetishtirgan futbolchilari, bir necha marta jamoani qayta qurgani bunga misol.
   
17 feb 17:42:44
Акрамжон Халилов
Аллақачон қилиш керак эди, легионер ўйинчиларга миллиардлаб пулларни сарфламасдан ёш иқтидорли болаларни жалб қилиш керак.
Ўша йигитчаларни керак бўлса таниш билиш аралаштириб олиб бориб сотиш керак.
   
17 feb 17:39:53
Soccerland777
Турон тажрибасини ёзмабсизку. Хусусий клуб бўлиш хам осонмас
   
17 feb 17:12:11
аИа
Негативлик эмасу, хаммаси яхшиликка булсин. Нефтчининг келажаги хам шундай эмасмикана.
   
17 feb 16:33:47
Azizbek Rustamovich
Reply to comment by Akbar Umarov
Uka Viloyat Hokimlari endi buyag'iga hadep dacha, uylar qurmasdan o'sha pulni Futbolga yonaltiradilar xalos.
Bunaqasi tarihda ham bo‘lmagan kelajakda ham bo‘lmaydi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика