Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади
11 mar 21:40
News
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади
"Бухоро" – "Хоразм" 1:1
11 март 2026. Бухоро, "Бухоро ФА" стадиони. 19:45
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ойбек Бобоев, Атҳам Суннатов, Нурбек Шералиев
VAR: Никита Мустафин
AVAR: Розиябону Юсупова
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев.
Голлар: Владимир Родич 36, - 1:0. Азизжон Аҳроров 49, - 1:1 (Элзио Лохан).
"Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Шерзод Эсанов (21.Михеил Башелеишвили, 83), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 78.Владимир Родич, 88.Доминик Бегич (22.Асадбек Жўрабоев, 67), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Нодирбек Аҳмаджонов, 5.Сардор Қулматов, 11.Темур Мамасиддиқов, 14.Алишер Хайруллаев, 42.Кирил Тодоров, 70.Оғабек Маҳмадаминов.
"Хоразм": 33.Никола Стошич, 2.Диёрбек Ортиқбоев, 6.Аббосжон Отахонов, 7.Темурбек Исмоилов, 10.Янис Лери (97.Бубакар Траоре, 83), 13.Элзио Лохан, 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 79.Азизжон Аҳроров, 96.Рафаэль Сабино.
Захира: 3.Равшанбек Султонов, 6.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 8.Нодирбек Абдухолиқов, 13.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 17.Даниил Нуғмонов, 20.Данила Ежов, 70.Султонбой Исмоилов, 88.Аброр Хўсинов.
Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев 7, Жавоҳир Рўзиев 53, Азизжон Аҳроров 58,
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+3. Ўйин тугади. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди
83. Ўзгариш. "Хоразм". Лери ўрнига Траоре тушди
83. Ўзгариш. "Бухоро". Эсанов ўрнига Башелеишвили тушди
80. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолди
77. Зарба! Эсановнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Стошич тўпни ушлаб олди
72. Зарба! Аҳроровнинг зарбаси йўлига Мухторов тўғаноқ бўлди!
67. Ўзгариш. "Бухоро". Бегич ўрнига Жўрабоев тушди
66. Зарба! Аҳроровнинг зарбаси ноаниқ кетди
58. Огоҳлантириш. "Хоразм". Азизжон Аҳроров
58. Зарба! Лоханнинг зарбасидан кейин Ҳамроев тўпни ушлаб олди
57. Хавфли вазият! Йўлдошевнинг зарбасини Убайдуллаев дарвозага тўғрилашга уринди, барибир ноаниқ чиқди!
53. Огоҳлантириш. "Бухоро". Жавоҳир Рўзиев
49. "Бухоро" бу мавсумда биринчи марта гол ўтказиб юборди.
49. ГОЛ! Азизжон Аҳроров! Чап қанотдан Элзио Лохан олдинга ўтиб қулайроқ вазиятда турган шеригига тўпни узатди, Аҳроров икки ҳимоячи орасидан тўпни дарвозага йўллади - 1:1.
46. ЗАРБАААА! Эсановнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Убайдуллаев яқин масофадан ноаниқ йўллади!
46. Иккинчи тайм бошланди
45+4. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0.
45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди
45. Хавфли вазият! Родичнинг чиройли тўп узатишидан кейин Убайдуллаев бирга бир вазиятга чиқиб кетишга яқин келди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
43. Зарба! Равшан Хайруллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди
36. ГОЛ! Владимир Родич! Аутдан Жўрабеков отган тўпни Филипович боши билан дарвоза яқинига оширди, ҳимоячидан қайтган тўпни Родич чиройли зарба билан даровзага йўллади - 1:0.
35. "Бухоро"да жарима тўпи, Муҳаммад Йўлдошевнинг дарвозага берган зарбасидан кейин Стошич тўпни қайтарди!
24. Иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнамоқда, хавфли вазиятлар деярли йўқ
19. Зарба! Владимир Родичнинг зарбасидан кейин Стошич тўпни қайтарди!
15. Хавфли вазият! Родич ва Бегичнинг фаоллигидан кейин "Хоразм" дарвозаси ёнида хавфли вазият содир этилди, Сабино тўпни майдон ташқарисидан чиқариб юборди.
13. ЗАРБААА! Жўрабековнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Эсанов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!
7. Огоҳлантириш. "Бухоро". Шаҳзодбек Убайдуллаев
5. "Хоразм"нинг ҳужуми, Аҳроровнинг жарима майдонига узатган тўпини Филипович қайтарди.
5. Зарба! Хайруллаевнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 19:45да бошланади.
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Comments