Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?
18 feb 14:58
News
Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Тошкентнинг "Обод" жамоаси илк бор Суперлига қадам қўйганди. Ўша мавсум нафақат клуб, балки ўзбек футболи учун ҳам тарихий воқеа сифатида ёдда қолди чунки клуб хусусий эди. Жамоани майдонга олиб чиққан бош мураббий эса ҳали 23 ёшда бўлган Бобур Зуҳриддинов эди.
Ёшлик ва жасорат уйғунлиги
1992 йилда туғилган Зуҳриддинов Суперлигада 12 та учрашувда жамоага раҳбарлик қилди. Аслида жамоани Про лигадан (авваги Биринчи лига) Суперлигага чиқишида ҳам Бобур Зуҳриддинов ҳиссасини қўшган. Бу даврда "Обод" 1 ғалаба, 2 дуранг ва 9 мағлубият қайд этди. Натижалар кўнгилдагидек бўлмаганига қарамасдан, бу ҳолат мураббийнинг ёши ва тажрибасини инобатга олганда ўзига хос синов мактабига айланди.
Ёш мутахассис учун бу давр катта босим, катта масъулият ва муҳим сабоқлар даври бўлди. Кейинчалик клубда бош мураббийлик вазифасини Александр Мочинов, Рауф Инилеев, Жаъфар Ирисметов ҳамда Андрей Демченколар бажаришди.
Академиядан яна катта футболга
Суперлигадаги қисқа, аммо мазмунли тажрибадан сўнг Зуҳриддинов ўзини ривожлантириш йўлини танлади. У "Бунёдкор" академиясига кўчиб ўтиб, ёшлар билан ишлаш орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.
2018 йилда эса Сўғдиёна ёшлар жамоасида фаолият олиб борди. Бу даврда у тактик ва педагогик жиҳатдан ўсиб, мураббий сифатида шаклланишини давом эттирди.

Муборакдаги тажриба
Зуҳриддинов фаолиятидаги кейинги муҳим босқич "Машъал" жамоаси билан боғлиқ бўлди. Бу ерда у Дилявер Ваниев билан биргаликда жамоани бошқариб, ўзбек футбол муҳитида ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилди.
Шундан сўнг мутахассис яна "Бунёдкор"га қайтди. Унинг раҳбарлигида клубнинг фарм жамоаси Биринчилик Кубогида ғолиб чиқиб, Про лигага ўтиш баҳсларида иштирок этди.
Бугунги кун ва келажак
Айни пайтда Бобур Зуҳриддинов “қалдирғочлар”нинг асосий жамоасида Илёс Зейтуллаевга ёрдам бермоқда. Аввалроқ U-19 жамоада ҳам фаолият юритди. Ёш мураббийнинг ҳикояси ўзбек футболида янги авлод мутахассислари учун илҳом манбаи бўла олади.

Янги рекорд қачон?
Сўнгги йилларда клублар академияларига катта эътибор қаратаётганини инобатга олсак, келгусида яна шундай ёш мураббийларни кўришимиз эҳтимоли юқори. Айниқса, ёшлар тизими кучли бўлган, янги шаклланаётган жамоаларда.
Сиз қандай фикрдасиз: Ўзбекистон Суперлигасида энг ёш мураббий рекордини янгилай оладиган янги истеъдод қачон ва қайси клубда пайдо бўлади?
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments
Сиз олдин макола езишдан аввал яхшилаб про лига бн супер лигани фарки ни укиб, урганиб келинг