Latest news

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  8 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Футболчилар Фёдоров учун ўйнашди, биз мураббий истеъфога чиқарилишини истамаймиз"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Темурхўжа Абдухолиқов баҳс ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Қаршида ҳеч қачон осон бўлмайди. "Насаф" билан қийин ўйинни ўтказдик. Лекин биз доимо ғалабани кўзлаб келамиз. Муҳими, кўзлаган мақсадимизга эришдик. Хурсандмиз. Бизга мухлислик қилган ишқибозларга раҳмат. Терма жамоа? Очиғи, бу мавзудаги саволлардан чарчаганман. Савол манзили бошқа жой.

Худо хоҳласа чемпионат якунида тўпурарлар рўйхатида бошчилик қилишга ҳаракат қиламан. Муҳими бу эмас, балки жамоам ғалабаси.

Ўйиндан аввалги истеъфо, Бабаяннинг келиши ҳақидаги гап-сўзлар? Исталган футболчи мураббийни мавсум давомида олиб ташлашса, унда ҳижолат ҳис туйғусини сезади. Чунки бизни деб мураббийлар ишдан кетиши мумкин. Натижа учун ҳеч қачон футболчиларни истеъфога чиқаришмайди. Шу боисдан ҳам барчамиз Андрей Фёдоров учун ҳаракат қилди. Бугун мураббийимиз учун ўйнадик. Бабаян келадими ёки йўқ, билмадим. Тўғриси, буни билмайман. Лекин "Локомотив"да ҳеч ким Андрей Фёдоров кетишини истамайди. Ҳеч бир футболчи мавсум давомида ўз мураббийини ишсиз қолдиришни истамайди. Айб фақат мураббийда бўлмайди, хатони барча қилади. Лекин таёқ мураббийнинг бошига синади. Мураббийлик иши шундай. Лекин биз жамоамиз ва мураббийимиз учун ўйнашга ҳаракат қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ босқичидаги муваффақиятсизлик? Ҳаммасини ўзимизга-ўзимиз қилдик. Ютиб турган ўйинларимизда мағлубиятга учрадик. Консентрацияни йўқотдикми, ёки омадимиз келмадими, билмадим. Лекин ўйин тарафлама ҳеч бир рақиб бизни очиқчасига ютгани йўқ. Мазкур иштирокимизни чуқур таҳлил қилиб чиқиш лозим. Мавсум бошида жамоани бир қатор етакчи, асосий таркиб футболчилари тарк этгани ҳам таъсир қилди. Янги футболчиларга кўникиш учун эса маълум вақт талаб этилади. Шунга қарамасдан ҳаракат қилдик. Балки кучли легионерлар керакдир. Араб жамоаларида ҳамма нарсани кучли легионерлар ҳал қилади. Бизда эса барча бир хил савияда. 

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика