Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди News

Темурхўжа Абдухолиқов “Энг яхши савол эгаси”га ўз футболкасини топширди

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби матбуот хизмати www.championat.asia сайти билан ҳамкорликда “Мухлис саволи” лойиҳасини йўлга қўйганди.

Ва лойиҳанинг илк меҳмони ўлароқ “Локо” тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов таклиф этилганди.

Футболчига юборилган саволлар орасидан жамоамизнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўқувчиси Чарос Турсунова томонидан йўлланган савол Темурхўжага кўпроқ манзур бўлди. Натижада ҳужумчи энг яхши деб топилган савол эгасига ўзининг 11-рақамли футболкасини беришни маъқул топди.

Кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин мухлисамиз Чарос Турсунова ТТЙМИ стадионига ташриф буюриб, футболчидан ўз совғасини қабул қилиб олди ва футболка учун миннатдорчилик билдирди.

“Ўғлим ҳам “Локомотив” футбол мактабига қатнайди, – дейди Чарос Турсунова. – Фейсбукда лойиҳа шартлари эълон қилингач, мен ҳам ўз саволим билан иштирок этдим. Тўғриси, мен юборган савол Темурхўжа Абдухолиқовга кўпроқ маъқул келишини кутмагандим. Суҳбат эълон қилингач, кўпчилик танишларим мендан “Ростдан сен ютдингми? Футболкани олдингми?” деб сўрай бошлади, аммо ишлар бўлиб ўз вақтида стадионга кела олмадим. Совға учун катта раҳмат”.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика