Latest news

19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  3 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  2 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  23

Темур Кападзе: Мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдаги футболчиларни ҳам кўриб олиш News

Темур Кападзе: Мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдаги футболчиларни ҳам кўриб олиш

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида юртимизда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Бугундан навбатдаги йиғинлар бошланди. Йиғиннинг дастлабки 14 – 18 январь, иккинчиси эса 21 – 25 январь кунлари ўтказилиб, уларда икки хил таркиб жалб этилиши режалаштирилган. Шунда мураббийлар штаби томонидан 44 футболчи кўрикдан ўтказилади.

Йиғинлар доирасида Кападзе шогирдлари тўртта ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этишади. 16 январда “Бунёдкор” ёшлари, 18 январь АГМК U-19, 23 январда “Локомотив” ёшлар таркиби ва 25 январь куни “Пахтакор” жамоаси ёшлари билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ёшлар терма жамоамиз устози ЎФА расмий сайтига мазкур йиғинлар бўйича фикрларини билдириб ўтди:


– Бугундан янги йиғин бошладик. Декабрь ойида ҳам йиғин ташкил этиб, Саудияда ўтган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этган футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиш, уларга баҳо бериш имконига эга бўлган эдик.

Жамоанинг ўзаги анча шаклланиб улгурган, дейиш мумкин. Бир қатор салоҳияти катта ўйинчиларни ҳозирданоқ айтиб ўтса бўлади. Ўтган йиғиндан кейин 5-6 нафар футболчини январь ойидаги ушбу ўқув-машғулот йиғинларига ҳам жалб этишга қарор қилдик. Қолган барча футболчилар терма жамоа сафига янги чақирилган ўйинчилар. Ушбу кенгайтирилган таркибда бор бўлган футболчиларни ҳам кузатиб, уларниг имкониятларини билиб оламиз.

Қайд этиб ўтишни истардимки, мазкур йиғинимиз 2 қисмдан иборат бўлади. Дастлабки қисм 14-18 январь оралиғида, кейингиси эса 21-25 январь кунлари ўтказилади. Иккала йиғиннинг ҳар бирида 22 нафардан футболчилар иштирок этишади. Йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказамиз ва барча футболчиларга ўйнаш имконини тақдим этамиз. Шундан кейингина менда ушбу футболчилар хусусида етарлича тасаввур бўлади.

Йиғиндан кўзланган асосий мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдан ўрин олган барча футболчиларни кўриб олиш.

Олдимизда турган асосий мусобақага қадар 9 ой вақт қолмоқда. Шу боисдан эндиликда ҳар ой йиғинлар ташкил этамиз ва халқаро ўртоқлик ўйинларида ҳам мунтазам майдонга тушиб борамиз.

Биласизми, биз футболчилар билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Телеграмда ҳам алоҳида гуруҳимиз бор, унда шогирдларим билан онлайн тартибда назарий машғулотлар ҳам ўтказиб турибмиз. Баъзан мен уларга жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан видеокесмалар юбораман ва улар ушбу вазиятда аслида қандай ҳаракат қилиши лозим бўлгани ҳақидаги фикрларини билдиришади. Мен шогирдларим ўйинни ўқий олиш, яхши таҳлил қилишни ўзлаштиришларини жуда ҳам истайман. Зеро бу жиҳат ҳозирги кунда замонавий футболнинг ажралмас қисмидир, – деди маҳоратли мураббий.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика