Latest news

03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Танташев барчадан қаттиққўл. "Пахтакор" 18, "Металлург" 3 йилдан кейин... News

Танташев барчадан қаттиққўл. "Пахтакор" 18, "Металлург" 3 йилдан кейин...

Ўзбекистон Суперлигаси 21-турининг 2 ўйини ортда қолди.

Турнинг дастлабки ўйини Қўқонда ўтказилди. Драматик ўйинда мезбонлар "Пахтакор" устидан зафар қучишди.


Бу баҳсда бир қатор қизиқарли воқеалар рўй берди. Қуйида шу ҳақда.

"Қўқон-1912"нинг голли серияси давом этади

Айни пайтда Суперлигада давом этаётган энг узоқ голли серия айнан Бахтиёр Ашурматов шогирдларига тегишли эди. Кеча шунқорлар бу серияни қаторасига 8 ўйинга чиқаришди.

Маълумот учун, Қўқон клуби 1-даврада фақатгина "Қизилқум", "Бунёдкор", "Металлург" ва "Пахтакор" дарвозасига йўл топа олмаган эди. 

18 йил кутилган ғалаба

Олдин маълумот берганимиздек, "шунқорлар"нинг "шерлар" устидан қозонилган сўнгги ғалабаси 2003 йилнинг ноябрь ойига қайд қилинган эди. Бахтиёр Ашурматов ўша кундан бери "Пахтакор"ни енгишни уддалаган қўқонликларнинг 1-мураббийи.

5 йил

Пойтахт гранди шунча вақтдан бери Вадим Агишев бошқарган баҳсларда енгилмаётган эди. Кеча бу серия ҳам якун топди.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" охирги бор Агишев бошқарган ўйиндаги мағлубиятини 2016 йилнинг 20 июнида "Шўртан"дан қабул қилиб олган эди. Ғузорда ўтган ўйинда Зафар Полвоновнинг хет-триги мезбонларга 3 очко тақдим қилган.

Дебют гол

21 ёшли Шаҳзод Азмиддинов "Пахтакор" либосидаги дебют голини урди. 


4 йил

"Шерлар" худди шунча муддатдан кейин Суперлиганинг бир ўйинида 4 та гол ўтказиб юборишди. "Пахтакор" сўнгги бор 2017 йил 19 ноябрь санасида Қаршида "Насаф"га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйганди.  

Кечаги куннинг 2-баҳси Бекободда ўтди. Унда 60 дақиқа мобайнида 1 киши кам бўлиб ўйнаган "Локо" "Металлург"ни иродали тарзда мағлуб қилди.

Даҳшатли натижа

Жасур Абдураимов шогирдлари сўнгги 10 ўйиннинг 9-сида мағлубиятга учради. 

Бу даврда 18 бор гол ўтказиб юборган "Металлург" футболчилари 5 марта рақиб дарвозасига йўл топишган.

3 йил

"Темирйўлчилар" худди шунча вақтдан кейин Бекобод клубини мағлуб қилишни уддалади. Бунинг учун 6 ўйин керак бўлди.

"Локо" "Металлург" устидан сўнги бор 2018 йилнинг 31 октябрида зафар қучган эди. Шундан кейин ўтказилган 5 ўйиннинг 2 тасида бекободликлар ютди, 3 та дуранг қайд этилди.

5 йил

"Металлург" 2016 йилдан бери биринчи марта Илгиз Танташев бошқарган ўйинда мағлубиятга учради. 

Энг қаттиққўл ҳакам

Илгиз Танташев кечаги ўйинда 2 бор пенальти белгилаб, 1 футболчини майдондан четлатди. Эътиборли жиҳати, бухоролик рефери бу борада Суперлиганинг жорий мавсумида ишлаётган барча ҳамкасбларидан ўзиб кетди. Унинг ҳисобида 68 сариқ, 2 та тўғридан тўғри ва 1 та 2-сариқдан кейин кўрсатилган қизил карточка бор. Шунингдек, Илгиз мавсум аввалидан бери 11 марта 11 метрлик нуқтани кўрсатишга улгурди.

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади?

Author :
Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика