UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  0 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  1 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  3 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади? Янгиликлар

"Аждарлар" таркибидаги Шер нега Катанецдан чақирув олмади?

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияда ўтказиладиган йиғинига жалб этилган футболчилар номини маълум қилди.

Сентябрь ойидаги йиғин учун таркибни Равшан Ҳайдаров йиғгани айтилганди. Бу Катанец учун 2-ўқув-машғулот йиғини. Жаноб Сречконинг юртимизга келганига 1 ойдан ошди. У ички муҳит билан танишишга, футболчиларни маълум даражада ўрганишга улгурган бўлиши керак.

Рўйхатда Ўткирбек Юсупов, Шаҳбоз Умаров ва Жасурбек Яхшибоевларнинг борлиги таркиб словениялик мутахассис томонидан йиғилганини кўрсатиб турибди. Бу қувонарли ҳолат. Аммо ҳар доимкидек саволлар ҳам йўқ эмас. Гап мудофаа чизиғининг чап қаноти ҳақида боряпти. Бу нуқтага "Пахтакор"дан Фаррух Сайфиев ва "Нижний Новгород"дан Иброҳимҳалил Йўлдошев сафарбар қилинган.

Буларнинг иккисига ҳам эътироз бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқатан ҳам Фаррух ўзбек футболининг сўнгги йиллардаги энг яхши фулбэки ва терма жамоанинг энг тажрибали футболчиларидан бири. Иброҳимҳалил эса келажаги порлоқ, потенциали юқори ўйинчи. Кўпчилик Сайфиевнинг вориси сифатида айнан уни кўрмоқда.

Аммо ушбу футболчиларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишимиз керакки, миллий жамоа либосига улардан кам лойиқ бўлмаган яна бири бор. Дарров пайқаган бўлсангиз керак, гап Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳақида боряпти. 

1998 йил Косонда туғилган футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами (34) Сайфиевни эслатади. Кўпчлар у Фаррухга ҳавас қилиб, унинг рақамини танлаган деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Насруллаев болалигидан Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлган ва академияда доим 5-рақамда ўйнаб келган. "Насаф"нинг асосий жамоасига келиб қўшилган пайтида Рўзиқул Бердиев уни Фаррух Сайфиевга ўхшатиб, Фаранинг рақамини беради.

Юқорида Катанец Шерзодни чақирмаганига ҳайрон бўлганимизни яширмадик. Хўш, нега? Агар орангизда бу фикрга қўшилмайдиганлар бўлса, қуйида келтириладиган статистика айнан сиз учун:

Фаррух Сайфиев 2021 йилда 27 расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ҳисобида йил бошидан бери 20 та расмий ўйин бор, 2 гол-у 1 ассисти билан.

Шерзод Насруллаев эса 23 ўйинда 3 гол, 12та голли узатмани амалга оширган!

Бизнингча, юқоридаги статистикадан кейин ҳаммани овози ўчиб қолади. Чунки Насруллаевнинг бир ўзи Катанец чақирган 2 ҳимоячидан яхшироқ натижа кўрсатяпти.

Шунингдек, Шерзод Насруллаевнинг яна бир жиҳатини алоҳида таъкидлашга мажбурмиз. У нафақат ҳужумга фаол қўшилиб, тинимсиз равишда "кросс"ларни амалга оширади. Балки мудофаада ҳам нисбатан хотиржам ўйнайди ва кам огоҳлантирилади. Буларнинг барчаси Шер аллақачон миллий жамоа даражасида эканини кўрсатяпти. Бу кетишда Катанец келаси йиғин учун таркиб йиғаётган маҳали қоғозга илк унинг номини туширишга мажбур бўлади...


Эътибор қилинг, Фаррух Сайфиев, И. Йўлдошев ва Насруллаев — 1 та позиция учун даҳшатли рақобат! Сизнингча, улардан қай бири зўрроқ?

Терма жамоамизнинг ҳимояда ўйнайдиган дарвозабонини биласизми?

Муаллиф :
Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика