UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09"Манчестер Сити" Грилишнинг ўрнига Рэмзини олиб келмоқчи  1 12:42"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади  1 12:18Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро мусобақада қатнашади  1 12:00Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью  1 11:41Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз"  7 11:25Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугундан йиғинга киришади  3 11:02Ўзбекистон U-18 Россия ёшлар термаси билан тўқнаш келади  2 10:43ЕЧЛ. Opta жамоаларнинг 1/4 финалга чиқиш имкониятларини баҳолади   19 10:08Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  15 09:53Расман. Аргентина U-23 терма жамоаси собиқ аъзоси ЦСКА билан шартнома тузди  3 09:27ФИФА томонидан аёллар терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди  0 08:58МЮ жорий мавсум ушбу натижани қайд этган ягона жамоа  4 08:31Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  10 08:00Бугун Суперлига-2025 мусобақасига старт берилади  3 07:27Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  16

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти? Янгиликлар

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Эртага Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур баҳслари старт олади.

Турни "шунқорлар"нинг "шерлар" билан "жанг"и бошлаб беради.

Қўқон-1912

Ойбек Рустамов - 9', Муҳаммаданас Ҳасанов - 40', Якуба Бамба - 73', Сардор Азимов - 76'

Суперлига. 21-тур

01/10/2021, 16:00

2
:
4
Тугади

Пахтакор

Шаҳзод Азмиддинов - 47', Хожимат Эркинов - 71'

45'
90'
9'  Ойбек Рустамов
40'  Муҳаммаданас Ҳасанов
73'  Якуба Бамба
76'  Сардор Азимов
47'  Шаҳзод Азмиддинов
71'  Хожимат Эркинов

Coca-Cola Суперлига. 21-тур

октябрь, жума

ҚЎҚОН-1912 – ПАХТАКОР

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Александр Давиденко

Мусобақа жадвали

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ҳисобида ортда қолган 20 турдан кейин 25 очко бор (9-ўрин). Питернинг "Пахтакор"и билан орадаги тафовут 26 очкога тенг. "Марказий" стадионда ўтказилган ўйиннинг аҳамиятини оширувчи катта бир сабаб бор. Тошкент клуби шу ўйиндаги ғалаба орқали мамлакат чемпионлигини расмийлаштириши мумкин. Назарий жиҳатдан имконият мавжуд. Фақат бунинг учун "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни енгиши керак. 

Сўнгги ўйин

Ушбу жамоалар Суперлиганинг 8-турида Тошкентда тўқнашишган, ўша ўйинда "шерлар" йирик ҳисобда зафар қучишган эди.


Coca-Cola Суперлига. 8-тур

12 май, чоршанба

18:50 - ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912 3:0

Гол: 39 - Диёр Холматов 1:0,  45+2 Эрен Дердийок 2:0, 62- Драган Черан 3:0

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фаррух Сайфиев, 23.Шерзод Аъзамов (16.Марлен Чобанов, 88), 5.Анзур Исмоилов (С), 6.Иброҳим Ҳалил Йўлдошев (3.Хожиакбар Алижонов, 75), 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (19.Шароф Муҳиддинов, 79), 18.Хожимат Эркинов, 10.Драган Черан, 28.Диёр Холматов ( 8.Азиз Турғунбоев,79), 9.Эрен Дердийок(99.Пўлатхўжа Холдорхонов, 88)

Захира: 25.Элдор Суюнов, 14.Хумоюнмирзо Иминов, 17.Шерзод Темиров, 42.Аббос Файзуллаев, .

"Қўқон-1912": 46.Хуршид Хўжаев, 5.Славко Лукич(14.Аваз Маматхўжаев,61), 7.Асадбек Собиржонов, 8.Фарҳод Бекмуродов, 10.Шоҳназар Норбеков (99.Андрей Сидоров
75), 11.Мўмин Мелиев(15.Ойбек Рустамов,46), 20.Иқбол Маликжонов(91.Якуба Бамба,46), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов(13.Сардор Азимов, 46), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 16.Элдор Адҳамов, 3.Бобир Акбаров, 9.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 18.Анвар Ҳожимирзаев,
Огоҳлантириш: Иброҳим Ҳалил Йўлдошев (50), Ойбек Рустамов (62)

Жамоаларнинг кайфияти

"Қўқон-1912" 20-тур баҳсини ҳам ўз майдонида ўтказиб, сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди (пенальти эвазига).

"Пахтакор" эса ўз майдонида Яйпаннинг "Турон" жамоасини енгди (3:1).

Ўзаро ўйинлар тарихи

Эртага ўтказиладиган баҳс жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги 32-си бўлади. Ортда қолган ўйинларнинг 19 тасида "шерлар", 5 тасида "шунқорлар"нинг қўли баланд келган, 7 дуранг. Тўплар нисбатида ҳам мутлақ устунлик "Пахтакор" томонида — 82:41.

Тўпурар

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоаси ўртасидаги ўйинлар тўпурари Ингор Шквирин ҳисобланади (8 гол). 2-ўринни "шерлар"нинг собиқ ҳужумчиси Игор Сергеев банд қилиб турибди.

Қўқонликлар таркибида пойтахт жамоаси дарвозасига энг кўп тўпни Ойдинбе Алиев ва Соли Қурбонов киритган (5 тадан).

18 йил

Энди эса сарлавҳадаги саволга қайтамиз. "Қўқон-1912" сўнгги бор "Пахтакор"ни енгган ўйинни эслай оласизми? Бу воқеа 2003 йилда содир бўлган эди. Ўшанда мамлакат чемпионлигини расмийлаштириб бўлган "шерлар" ёшларни майдонга туширган. Бу "шунқорлар"нинг ишини енгиллатган эди.

ҚЎҚОН-1912 - ПАХТАКОР - 3:2 (1:1)

01.11.2003. 30-тур.

Рефери: Г.Низамов - 8,7

Голлар:

1:0 - Аширматов Учкуржон, 8

1:1 - Крохмаль Александр - пенальти, 33

2:1 - Юсупов  Шухрат, 49

3:1 - Жоналиев Ахдам, 57

3:2 - Умаров Бахром, 87

ҚЎҚОН-1912: Захарецкий Сергей; Айзатулов Тимур; Намозов Бахтиёр; Жоналиев Ахдам (Юлдашев Али, 78); Низометдинов Мухсин; Стрельцов Андрей; Иноғомов Муҳаммад; Рахмонқулов Шухрат; Юсупов  Шухрат; Аширматов Учкуржон (Отажонов Алишер, 46); Махмудов Хайрулло (Рахимов Иброхим, 46)

ПАХТАКОР: Беляков Олег; Шамсутдинов Тимур; Рисқуллаев Ахрол; Никитков Юрий; Умаров Бахром; Исмоилов Анзур; Махмудов Алишер; Эркинов Шаҳбоз; Ваҳобов Бахритдин; Крохмаль Александр; Досанов Дониёр

Огоҳлантиртшлар: Намозов Бахтиёр, 32; Крохмаль Александр, 45

Хуллас, эртага Бахтиёр Ашурматов жамоаси 18 йиллик танаффусдан кейин яна "Пахтакор"ни мағлуб қилиши мумкин. 

Маълумот учун, юқоридаги статистика фақат Ўзбекистон чемпионатларидаги натижалар асосида шакллантирилган. Агар барча турнирлар инобатга олинса, "Қўқон"нинг охирги ғалабаси 2019 йилнинг май ойида қайд этилган. Ўша куни Лига Кубоги  доирасидаги ўйинда "шунқорлар" йирик ҳисобда зафар қучишган.

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка...

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика