UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  7 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  3 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:15Испания кубоги. "Альбасете" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 00:11Англия лига кубоги. "Челси" – "Арсенал". Финалга ким йўл олади? (онлайн ҳисоб)  14 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:40Бундеслига. "Кёльн" – "Бавария". Таркиблар аниқ  1 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1

"Қўқон-1912" билан ўйинни "Пахтакор" учун омадли ҳакам бошқаради Янгиликлар

"Қўқон-1912" билан ўйинни "Пахтакор" учун омадли ҳакам бошқаради

Бугун Қўқонда мезбон жамоа Тошкентнинг "Пахтакор"ини қабул қилади.

Қўқон-1912

Ойбек Рустамов - 9', Муҳаммаданас Ҳасанов - 40', Якуба Бамба - 73', Сардор Азимов - 76'

Суперлига. 21-тур

01/10/2021, 16:00

2
:
4
Тугади

Пахтакор

Шаҳзод Азмиддинов - 47', Хожимат Эркинов - 71'

45'
90'
9'  Ойбек Рустамов
40'  Муҳаммаданас Ҳасанов
73'  Якуба Бамба
76'  Сардор Азимов
47'  Шаҳзод Азмиддинов
71'  Хожимат Эркинов

16:00'да старт оладиган учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Маълумот учун, Агишев учун бу ўйин Суперлиганинг жорий мавсумида 15-си бўлади. У 2021 йилда "Пахтакор" иштирокидаги 3 ўйинни (Суперкубокни қўшиб ҳисоблаганда) бошқарган ва уларнинг барчасида "шерлар"нинг қўли баланд келган.

06.03.2021 "Пахтакор" 1:0 "Насаф" (Ўзбекистон суперкубоги)

18.03.2021 АГМК 0:3 "Пахтакор" (Суперлига, 3-тур)

04.07.2021 "Пахтакор" 2:1 "Локомотив" (Суперлига, 12-тур)

ФАКТ: Вадим Агишев жорий мавсум ҳеч кимга қизил карточка кўрсатмаган.

Тошкентлик рефери йил бошидан бери "Қўқон-1912" иштирокидаги фақат битта ўйинда ишлаган. Унда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Машъал"ни енгган (Муборак, 5-тур).

Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли рефери мазкур жамоалар орасидаги ўтган мавсумнинг 23-тури доирасида ўтган баҳсда ҳам ишлаган эди. Ўшанда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Агишев Тошкент клуби дарвозасига пенальти белгилаган.

Умуман олганда, Агишев "Пахтакор" учун жуда ҳам омадли ҳакам ҳисобланади. Тошкент клуби у бошқарган сўнгги 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. 

"Шерлар"нинг Агишев бошқарган баҳслардаги охирги мағлубияти 2016 йилнинг 20 июнига тўғри келади. Ўшанда Ғузорда меҳмон бўлган "Пахтакор" 3:1 ҳисобида енгилган эди ("Шўртан" сафида хет-трикка эришган Зафар Полвоновнинг голлари Шерзодбек Каримов 1 бор жавоб қайтарган). Нимад деб ўйлайсиз, "шунқорлар" бугун пойтахт клубининг 5 йиллик омадли сериясига нуқта қўя олишадими?

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика