Latest news

17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  9 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0

Тачмурод Агамуродов: “Динамо" таслим бўлмайди” News

Тачмурод Агамуродов: “Динамо" таслим бўлмайди”

“Динамо” – “Пахтакор” ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Тачмурод Агамуродов учрашув ҳақида фикр билдирди.

- “Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман. Бу жамоа бугун ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Ўз ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, кучли рақибга қарамай, футболчиларимиз учрашувни яхши бошлашди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиб, ўйинда ишончли кўриндик, яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, бўлимни ғалаба билан якунлаш арафасида, кераксиз хатолар эвазига кетма-кет иккита гол ўтказиб юборишимиз жамоага таъсир қилди.

Иккинчи бўлимда эса “Пахтакор”нинг маҳорат ва тажриба бобида устунлиги, захираси кучли эканлиги билинди. Биз эса уч нафар асосий таркиб футболчиларимизни майдонга тушира олмадик. Рақиб жамоа сафидаги кўпгина футболчилар терма жамоа аъзоси саналишади. Иккинчи бўлимда уларни тўхтатиб қолиш қийин бўлди.

Бугунги мағлубиятга қарамай, “Динамо” курашишда давом этади. Олдинда тўртта тур бор ва биз учун бу баҳсларнинг барчаси сўнгги ўйиндек ўтади. Таслим бўлиш ниятимиз йўқ, имконият бор экан охиригача курашамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика