Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  20 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:30"Сўғдиёна" — "Бунёдкор" 2:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  6 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  10 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  34 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  4 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  7 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  3 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  4

"Сурхон"га битта "зарб" етади News

"Сурхон"га битта "зарб" етади

"Зарб" деганда жамоанинг калтакланган футболчилари эмас, ўтказган голлари назарда тутилди.

Термиз клуби кеча АГМК меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол Дилшод Аҳмадалиевнинг номига ёзилди.

Мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги олтинчиси бўлди. Устунлик тўлиқ АГМК томонда. Олмалиқликлар "Сурхон"га фақат 1 марта имкониятни бой бериб, 5 бор зафар қучишган. Бу клублар ҳеч қачон муроса кўчасини танлашмаган.

Эътиборли жиҳати, Термиз ва Олмалиқ жамоалари ўртасидаги ўйинларда ҳеч қачон иккала томон ҳам гол урмаган.

05.05.2019 АГМК 2:0 "Сурхон"

20.09.2019 "Сурхон" 1:0 АГМК

20.06.2020 АГМК 1:0 "Сурхон"

01.10.2020 "Сурхон" 0:1 АГМК

06.05.2021 "Сурхон" 0:1 АГМК

26.09.2021 АГМК 1:0 "Сурхон"

Гувоҳи бўлганингиздек, "Сурхон"нинг Миржалол Қосимов шогирдлари устида қозонган ягона ғалабаси 2019 йилнинг сентябрь ойига тўғри келади. Ўша ўйин тақдирини айни пайтда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Исмоиловнинг голи ҳал қилганди.

"Сурхон" – АГМК 1:0

Гол: А.Исмоилов 70

"Сурхон" — 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Дуглас Насименто (9.Шоҳназар Норбеков, 58), 5.Азамат Исроилов, 6.Раҳматилло Бердимуродов, 10.Шавкат Саломов (99.Лукас Куня, 90+3), 13.Абдулазиз Юсупов, 14.Аброрбек Исмоилов, 17.Элдор Бойматов, 44.Дарко Станоевич, 77.Асрор Ғофуров.

Захира: 12.Азамат Аҳмедов, 22.Сардор Қобулжонов, 7.Равшанбек Хурсанов, 15.Азамат Алланиязов, 66.Беҳруз Шайдулов, 70.Суҳроб Неъматов, 81.Санжарбек Аҳмедов.

АГМК (4-2-3-1) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов (сардор), 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 8.Санъат Шихов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев - 97.Жасур Яхшибоев (31.Сайдулло Раҳматов, 58), 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 65), 7.Элгужа Григалашвили - 99.Шаҳзод Нурматов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Жасур Ҳакимов, 17.Мурод Тошматов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 21.ҒуломҲайдар Гулямов, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Владислав Касминин.

Огоҳлантиришлар: А.Амонов 89 - Д.Жўраев 37

Сўнгги 2 мавсумда ўтказилган 4 ўйинда "Сурхон" Олмалиқ клубига 12 очко улашди. Қизиғи шундаки, бу баҳсларнинг барчасида Термиз клубини АГМКнинг 1 та голи "нокаут"га учратиб келмоқда.

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди!

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика