Latest news

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

"Сурхон" ФК: "Футболчиларга 3 ойлик маошлар тўланган. Ваҳимага ўрин йўқ. Хомяков билан узоқ вақт давомида музокара олиб борилди" News

"Сурхон" ФК: "Футболчиларга 3 ойлик маошлар тўланган. Ваҳимага ўрин йўқ. Хомяков билан узоқ вақт давомида музокара олиб борилди"

Бугун championat.asia сайти орқали "Сурхон"даги ички муҳит, қарздорликлар, бир кун ишлаган Хомяков", - сербиялик футбол агентидан сенсацион иқрорликлар" сарлавҳали интервью эълон қилинди.

Ушбу интервью эълон қилингач,  мухлис ва мутахассислар томонидан турлича фикрлар билдирилди. 

"Сурхон"даги ички муҳит, қарздорликлар, бир кун ишлаган Хомяков", - сербиялик футбол агентидан сенсацион иқрорликлар         

"Сурхон" футбол клуби эса ушбу маълумотларга нисбатан қуйидагиларни маълум қилади:

- "Сурхон" футбол клубида тўп сураётган Сербиялик легионерлар Дарко Станоевич ва Владимир Бубаньялар билан 2019 йили тўлиқ (100%) ҳисоб-китоб қилган ва ушбу футболчиларнинг шартномаси 2019 йилнинг 30 ноябр куни ўз ниҳоясига етган ва футболчилар эркин агент мақомига эга бўлишган. (Сайтда чиқарилган маълумотда эса шартнома узайтирилган дейилган);

- 2020 йилда ҳам "Сурхон" футбол клуби ушбу икки легионерга жамоа билан янги шартнома тузишни таклиф қилган. Музокаралар ижобий якун топгач, футболчилар билан январ ойининг сўнги кунларида янги шартнома имзоланган;

- Футболчилар Дарко Станоевич ва Владимир Бубаньялар жорий йилнинг 24 январь куни Тошкент шаҳрига етиб келган ва 26 январдан "Сурхон" футбол клуби машғулотларида иштирок этишни бошлаган;

- "Сурхон" футбол клуби ушбу футболчиларга 3 ойлик иш ҳақини берган. Ойлик иш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги маълумот футболчиларга клуб ҳисобчиси томонидан тақдим этилган;

- Юртимизда жорий йилнинг 16 март санасидан "карантин чоралари" кучайтирилган ва Ўзбекистонда футбол мусобақалари вақтинчалик тўхтатилган;

- 16 мартдан 1 июнга қадар клуб ҳодимлари фаолият юритмаган (жумладан клуб бухгалтерияси ҳам);

- Карантин пайтида (апрел ва май) ойларида ушбу футболчилардан ойлик иш ҳақи қисқартирилиши сўралган лекин ушбу футболчилар рад жавобини беришган. (Ваҳоланки бутун дунёда футболчилар ўзлари ойлик иш ҳақиларини қисқартирилишига рози бўлган, бизда эса унинг акси). Лекин шунга қарамасдан қисман бўлсада ойлик иш ҳақилари бериб борилган. Нима бўлган тақдирда ҳам футболчи ўз ишига профессионаларча ёндашиши керак.

"Сурхон" футбол клуби яқин кунлар ичида ушбу футболчиларнинг ойлик маоши тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ва ваҳимага ўрин йўқлигини маълум қилади.

Шунингдек, клуб Хомяков борасида ҳам қуйидагиларни қўшимча қилади:


Александр Хомяков ва "Сурхон" футбол клуби узоқ вақт давомида ўзаро музокаралар олиб борди. Лекин якунда икки томон ўзаро молиявий томонлари келиша олмади. ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган Регламентга кўра футболчи ёки мураббий Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан тасдиқдан ўтмагунга қадар, шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Ваҳоланки, мураббий билан ҳеч қанақа шартнома ҳам имзоланмаган ва ушбу мураббий клубда фаолият юритмаган!

"Сурхон" футбол клуби ижтимоий тармоқлар орқали чиқарилаётган турли ҳил маълумотларга ишонмасликларини сўрайди", - деб ёзади "Сурхон" клуби матбуот хизмати. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика