Latest news

19:12Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  42 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  2 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   3 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  14 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4

Суриялик Умар Ал Сома Эрон билан баҳсда ғалабага умид қилмоқда News

Суриялик Умар Ал Сома Эрон билан баҳсда ғалабага умид қилмоқда

Сурия терма жамоаси ҳужумчиси Умар Ал Сома ЖЧ-2018 саралаш босқичида Эрон билан бўлиб ўтадиган учрашувда зафар қучишига ишонмоқда.

Агар, сешанба куни бўлиб ўтадиган баҳсда Жанубий Корея Ўзбекистондан мағлубиятга учраса, Сурия иккинчи ўринни эгаллаши ва келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишига имкон туғилади.

Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клубида ўйнайдиган Суриянинг  энг машҳур футболчиси терма жамоага қайтишини Қатар билан ўйинда ғалаба билан нишонлади.

“Яратганга шукур, терма жамоага қайтганим жуда яхши бўлди”, — дейди Ал Сома ўйиндан сўнг.

“Халқимизга қувонч улаша оламиз деб умид қиламан”.

“Мен келгуси ўйинда ғалаба қозониш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан ва мундиалга чиқа оламиз деб умид қиламан”, — дея қўшимча қилди ҳужумчи.

Хориж сайтидан Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика