Latest news

02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  8 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  1 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  3 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  17 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  16

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак" News

Суриялик футболчи: "Қолган икки учрашувда 6 очко қўлга киритишимиз керак"

Ўзбекистон U20 ҳамда Сурия U20 ўртасидаги Осиё чемпионатининг очилиш ўйинидан (2:0) сўнг суриялик футболчи Мустафо Абдулатиф баҳс ҳақида фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикларингизни билдириб ўтсангиз, учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин кечди? 

- Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини билардик, қийин учрашув ўтказдик ва мағлуб бўлдик, бизда ҳам хавфли вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Ўзбекистон кучли рақиб ва бугун биз гуруҳ фаворити билан тўқнаш келдик.

- Сурия терма жамоасидан қолган икки учрашувда нималарни кутсак бўлади? 

- Мақсадимиз қолган икки учрашувда ғалаба қозониш, икки учрашувда 6 очкони қўлга киритишимиз керак. Ушбу мусобақада осон рақиблар бўлмайди ва биринчи учрашувимиз бунга исбот. 

- Европада ўйнайсиз ("Герта II"), ушбу турнирдаги ўйинчилар даражаси европадаги ёшлар билан солиштирганда, қанчалик фарқ қилади? 

- Осиёда ҳам иқтидорли футболчилар талайгина, бугун бунга гувоҳ бўлдик, Ўзбекистон таркибида ҳам катта салоҳиятли ўйинчилар кўп экан. 

- Турнирдаги мақсадингиз қандай?

- Мақсадим, жамоамга фойда келтириш, кейинги босқичга чиқишимиз бу асосий мақсадимиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика