Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Суперлиганинг энг яхши футболчиси — Жавлон Иброҳимов News

Суперлиганинг энг яхши футболчиси — Жавлон Иброҳимов

"Championat.asia" талқини бўйича "Бунёдкор" сардори Жавлон Иброҳимов Суперлига 1-босқичининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Икки даврадан иборат бўлган чемпионатнинг дастлабки босқичи якунланди. Ўтказилган 22 тур давомида барқарор ўйнаган футболчилар орасидан энг яхшилар танлаб олинди. Журналистлар ўртасида ташкил қилинган сўровномада "Энг яхши футболчи", "Энг яхши мураббий" ва "Энг яхши дарвозабон" номинациялари ғолиблари аниқланди.

Суперлиганинг 1-босқичи якунларига кўра, чемпионат ўйинларини мунтазам кузатиб ҳамда ёритиб борган "Championat.asia" ва "Sport" канали журналистлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қиламиз.

Ўтказилган сўровномага кўра, "Бунёдкор" сардори, жамоа таянч ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов 32 балл тўплаган ҳолда биринчи бўлди. Иккинчи ўрин эса "Пахтакор"нинг ҳужумкор вингери Тиаго Безеррага (25 балл) насиб этди. Сўровномада 24 балл тўплаган "Қизилқум" легионери Элгужа Григалашвили учинчи поғонанини банд этди. Номзодлар орасида бўлган "Бунёдкор"нинг марказий ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев эса 20 балл тўплаган ҳолда тўртинчи бўлди. "Пахтакор" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов 10 балл билан кучли-бешталикни якунлаб берди. "Локомотив"нинг таянч ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев эса 5 балл билан олтинчи поғонани банд этди. "Металлург"нинг ҳужумкор вингери Ислом Исоқжонов ҳамда "Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов 2 баллдан тўплашди. Номзодлар қаторида бўлган "Навбаҳор" футболчиси Аъзам Алиевни ҳеч бир журналист "учталик"ка киритмади.

Шу тариқа "Бунёдкор" сардори Жавлон Иброҳимов Суперлига 1-босқичининг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Ким кимга овоз берди?

          №

журналист

1

2

3

1

Нарзулла Сайдуллаев

Жавлон Иброҳимов

Тиаго Безерра

Элгужа Григалашвили

2

Толибжон Қосимов

Сардор Собирхўжаев

Тиаго Безерра

Жавлон Иброҳимов

3

Хайрулла Холиқов

Жавлон Иброҳимов

Тиаго Безерра

Шерзод Аъзамов

4

Шаҳбоз Беғамов

Элгужа Григалашвили

Сардор Собирхўжаев

Шерзод Аъзамов 

5

Элдор Мустафоев

Садриддин Абдуллаев

Жавлон Иброҳимов

Сардор Собирхўжаев

6

Хайрулла Ҳамидов

Тиаго Безерра

Шерзод Аъзамов

Элгужа Григалашвили

7

Фарруҳ Расулов

Сардор Собирхўжаев

Элгужа Григалашвили

Тиаго Безерра

8

Мурод Ризаев

Элгужа Григалашвили

Тиаго Безерра

Жавлон Иброҳимов

9

Жамолиддин Бобожонов

Сардор Собирхўжаев

Шерзод Аъзамов

Элгужа Григалашвили

10

Абдулла Нўрмонов

Жавлон Иброҳимов

Элгужа Григалашвили

Ислом Исоқжонов

11

Дилшодбек Тўхтабеков

Жавлон Иброҳимов

Тиаго Тезерра

Санжар Шоаҳмедов

12

Мадина Аметова

Жавлон Иброҳимов

Тиаго Безерра

Элгужа Григалашвили


Энг яхши футболчи лауреати учун номзодлар:

Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор", таянч ярим ҳимоячи) — 19 ўйин, 10 гол, 1 ассист

Тиаго Безерра ("Пахтакор", ҳужумкор вингер) — 21 ўйин, 10 гол, 3 ассист, 1 самарали ҳаракат

Элгужа Григалашвили ("Қизилқум", ҳужумкор вингер) — 21 ўйин, 7 гол, 3 ассист, 2 самарали ҳаракат

Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор", марказий ярим ҳимоячи) — 20 ўйин, 1 гол, 10 ассист

Шерзод Аъзамов ("Пахтакор", марказий ҳимоячи) — 20 ўйин, 1 гол, 1 ассист, 10 қуруқ ўйин

Садриддин Абдуллаев ("Локомотив", таянч ярим ҳимоячи) — 17 ўйин, 1 гол, 2 ассист

Ислом Исоқжонов ("Металлург", ҳужумкор вингер) — 19 ўйин, 6 гол, 3 ассист

Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив", ярим ҳимоячи) — 20 ўйин, 3 гол, 3 ассист

Аъзам Алиев ("Навбаҳор", таянч ярим ҳимоячи) — 22 ўйин, 4 ассист

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика