Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Суперлиганинг 10та ва ПРО лиганинг 4та клуби қарздорликдан қутулмагунча янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди News

Суперлиганинг 10та ва ПРО лиганинг 4та клуби қарздорликдан қутулмагунча янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди

ПФЛ бир қатор клубларни футболчилар олдидаги қарздорлиги борасида огоҳлантирди.

ПФЛ билан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистон футболчилар уюшмаси "Андижон", "Бухоро", "Нефтчи", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Шўртан" клубларининг футболчилар олдида ўз вақтида бажарилмаган мажбуриятлари юзасидан маълумот тақдим этган. Мазкур қарздорликлар бартараф этилмагунга қадар, юқорида номлари келтирилган клублар ҳам янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Бу ҳақда championat.asia сайти ишончли манбаларга таяниб хабар берди.

Бундан ташқари, "Андижон", "Нефтчи", "Насаф", "Бухоро", "Қизилқум", "Машъал", "Металлург", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Бунёдкор", "Сурхон", "Қўқон-1912" ва "Оқ-тепа" футбол клублари легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказганлик учун Мусобақалар ўтказиш регламентида белгиланган тўловни ўз вақтида тўлаб бермаган. Шундан келиб чиқиб, мазкур клублар ҳам трансфер ойнасида янги шартномаларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

"Машъал", "Металлург", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Сурхон", "Нефтчи", "Зомин", "Хоразм", "Шўртан", "Истиқлол", "Оқ-тепа" клубларининг қатнашчилик бадали бўйича қисман қарздорликлари мавжуд. "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" футбол клублари эса қатнашчилик бадалини умуман тўламаган. Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида бу ҳолат инобатга олинади.

ПФЛ футбол клубларининг қатнашчилик бадали бўйича тўловларни босқичма-босқич қисқартириш ва секин аста бу тизимни буткул йўқотишни мақсад қилган. Юқорида номлари келтирилган футбол клублари мавсум аввалида санаб ўтилган тўловларни тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олган. ПФЛ пандемия шароитидаги қийинчиликлардан келиб чиқиб, барча футбол клубларига осон бўлмаган мавсумни якунлаб олиш имконини берди.

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика