Latest news

17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  12 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими? News

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими?

Бугун "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимиз меҳмони бўлганидан хабарингиз бор.

"Қалдирғочлар" раҳбари суҳбат давомида жамоа етакчиларига бошқа клублардан катта таклифлар тушаётгани тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Суперлигага қайтган "Нефтчи" ўз таркибини кучайтириш йўлида жиддий ҳаракат қилаётгани, Илҳом Мўминжонов келаси йил яхши жамоа шакллантириши кутилаётгани айтилди. 

Эшитишимизга қараганда, жамоа раҳбарияти Суперлига клубларида тўп тепаётган тажрибали футболчиларга яхшигина пул таклиф қилишмоқда. Биз эса "Нефтчи" ичидаги муҳитни билиш мақсадида Фарғона клуби вакиллари билан боғландик.

Минг афсуски, ўйинчиларнинг айни пайтдаги кайфияти жуда ёмон. Улар ойлик маошлари тўланмаётганидан норози. Шунингдек, чемпионлик учун мавсум аввалида ваъда қилинган бонуслардан ҳам дарак йўқ экан. "Нефтчи" вакилларининг ҳисоб рақамларига август ойида ютилган ўйинлар учун мукофот пуллари ҳанузгача ўтказиб берилмаган. 

Таркибдаги баъзи ўйинчилар кетказиб юборилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўз ҳаққини ололмаётган бир неча нафар футболчининг молиявий ҳолати ёмонлашиб, жамоадошларидан қарз кўтаришга мажбур бўлмоқда. Баъзилар эса ўз ҳаққи ундириб берилишини сўраб, ФИФАга арз қилиш ҳақида ўйламоқда.

Умид қиламизки, мавжуд муаммолар зудлик билан ҳал қилинади ва фарғоналиклар матбуот хизмати тез орада бу ҳақда маълумот беради. Агар ушбу ҳолат бўйича интервью беришни истаганлар бўлса, Championat.asia'нинг эшиклари ҳар доим ҳамма учун очиқлигини эслатиб ўтамиз.

P.s. Ривожланишнинг "Нефтчи" танлаган йўли хатолиги тўғрисида йил аввалида ёзгандик. Ўша мақолага эътироз қилиб, муаллифни ҳақоратлашгача борган барча мухлисларга "Ассалому алайкум!" деган ҳолда такрор ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:  "Футболдаги сўқирлик" (10 январь).

Author :
Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика