Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди News

"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди

Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцацияси президенти Ҳайрулло Бозоров "Қўқон-1912" жамоаси билан учрашди.

"Кеча "Қўқон-1912" жамоасига қарашли марказий стадионига  Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцацияси президенти Ҳайрулло Бозоров, вилоятнинг мансабдор шахслари , Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва вилоят федерацияси маъсул ҳодимлари ташриф буюрдилар.

Вилоятимиз ҳокими жамоамиз мураббийлари ва футболчилари билан учрашдилар. Учрашув давомида Ҳайрулло Ҳайитбаевич "Қўқон-1912" жамоасининг сўнгги турлардаги кўрсатаётган ўйинидан мамнун эканликларини, айниқса, "Пахтакор" жамоаси билан сўнгги турдаги дуранг натижаси нафақат Қўқон шаҳри футбол мухлислари, балки Фарғона вилояти футбол ихлосмандлари ҳам хурсанд бўлаётганини таъкидлаб, жамоамиз аъзоларига ушбу натижалар учун миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, жамоамизнинг кейинги ўйинларига ҳам омад тиладилар.

Шунингдек, вилоятимиз ҳокими келаси йил учун режа ишлаб чиқиш кераклиги бўйича "Қўқон-1912" жамоаси раҳбариятига топшириқ бердилар. Кейинги мавсумда жамоамизга совриндорлар қаторидан жой олиш вазифаси ҳам қўйилди. Вазифа йўлида Хайрулло Бозоров максимал кўмак беришларини ҳам таъкидлаб ўтдилар. 

Шу қатори, "Қўқон-1912" жамоасига кўрсатилаётган кўмак учун вилоятимиз ҳокимига жамоамиз  номидан "Қўқон-1912" жамоаси раҳбари Акрамжон Мамадалиев ўз миннатдорликларини билдирдилар. 

Шунингдек бош мураббийимиз Баҳромжон Ҳайдаров ва жамоамиз сардори Иқболжон Маликжоновлар ҳам вилоят раҳбарига ўз миннатдорчиликларини  билдириб, олдимизда турган сўнгги иккита баҳсда ҳам максимал натижа кўрсатиб, вилоятимиз ва шаҳримиз мухлисларини хурсанд қилишга ваъда беришди. 

Учрашув якунида жамоамиз аъзолари якунланаётган мавсумни юқори нотада якунлаб, келаси мавсумга пуҳта  тайёргарлик кўришларини ҳам таъкидлаб ўтишди", - дейилган қўқонликлар матбуот хизмати тақдим этган хабар.


Rating:    

Comments

+2   
19 nov 14:40:53
dessi anvar
демак исломжон исмоилов мўлжал
+1   
19 nov 18:10:23
Nizomiddin Xoshyayev
Энди навбат Куконжонга эканда . Нефтчижон бу йил максадга эришди хисоб худохохласа. Хар иккаласига омад. Хокимимизга
Рахмат .
+1   
19 nov 16:43:54
Фарход
Исломбек Исмоилов бош мураббий булиши якинрок, состав тайёр, хар бир позицияга 2-3 тадан тажрибали футболистларни кушиб олса (Клубда бор тажрибалилар ) . Омад тилаймиз. булмайдиган ишни узи йук , хохиш + харакат булса булди
+1   
19 nov 16:17:03
Azim Ismailov
Reply to comment by Faxriddin Aliyev
Qiyin
Пул ажратилса булади нимага кийин булар экан..
+1   
19 nov 14:47:07
Сидней 2015
Омад тилаймиз!
+1   
19 nov 14:10:58
Faxriddin Aliyev
Qiyin
   
19 nov 19:03:34
Ахрор Отажонов 2934541
Битта шинамгина чиройли стадионам қўрилса ёмон бўлмасди
   
19 nov 18:00:22
Faxriddin Aliyev
Reply to comment by Azim Ismailov
Пул ажратилса булади нимага кийин булар экан..
Oʻsha pulni ajratish qiyin va pul boʻsayam yaxshi oʻyinchilarni opkelish ikkinchi masala
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика