Latest news

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди News

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди

Суперлиганинг биринчи давраси якунига етишига тобора кам қолмоқда.

Рақамларга эътибор берсак, бўлиб ўтган 8-тур учрашувларига кўра, ҳали мағлубиятга учрамаган иккита жамоани кўрамиз. Бу - "Пахтакор" ва "Сўғдиёна". "Пахтакор" ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ҳам Суперлигага қайтиб иккита учрашув ўтказди ва тўрт очко жамғарди. 

Умуман олганда 7 ўйинда майдонга тушган "шерлар" шундан олтитасида ғалабага эришиб, бир бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-5. Суперлигада ҳали мағлуб бўлмаган иккинчи жамоа Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бўлиб турибди. Улуғбек Бақоев шогирдларида 8 турдан сўнг 5 ғалаба ва 3 дуранг бор. Тўплар нисбати 15-7. 

Суперлига дебютанти "Турон" эса ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Машъал", "Сурхон" ва "Андижон" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор, лекин яйпанликлар уч бор дуранг ўйнаб, 5та баҳсда имкониятни бой беришди. Охирги учта ўйинни ўз майдонида ўтказган "Турон" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаб, АГМК ва "Қизилқум"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Бунинг натижасида кечаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов истеъфога чиқди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика