Суперлигада бугун дедлайн: "Пахтакор" ғазнаси ПФЛ тўлаган 1 миллиарддан ташқари яна бойиди
07 mar 2019 17:18
News
Суперлигада бугун дедлайн: "Пахтакор" ғазнаси ПФЛ тўлаган 1 миллиарддан ташқари яна бойиди
Бугун, 7 март куни Суперлигада трансфер ойнасининг охирги куни.
Жамоалар бугун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Эртадан Суперлигада трансфер ойнаси расман ёпилади.
Охирги трансфер янгиликлари сифатида Баҳром Абдурахимовни "Пахтакор"дан кетганини айтиш мумкин. Абдурахимов келгуси фаолиятини "Металлург"да давом эттиради. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Абдурахимовнинг трансфери учун "Металлург" "Пахтакор"га 1 миллиард тўлаган.
"Динамо" эса ўз сафига Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони Ботирали Эргашевни қўшиб олди. Мазкур дарвозабон "Пахтакор"дан ижарага олинди. Шунингдек, Максимилиан Фомин ҳам "Динамо" аъзосига айланди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments