Latest news

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  2 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  52 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  4 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Суперлига ва Про лига клубларининг ёзги тараддуд режалари. Туркиядан Тожикистонгача News

Суперлига ва Про лига клубларининг ёзги тараддуд режалари. Туркиядан Тожикистонгача

Жамоалар ёзги танаффусга чиқиб кетгани билан иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида аллақачон бош қотиришни бошлаб юборишган.

Одатда жамоаларимизни қиш фаслида хорижда ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришига одатланганмиз. Ёзда эса саноқли клублар молиявий имкониятидан келиб чиқиб Беларусь ёки бошқа жойни танлашади. Бу йилги ёзги тараддуда Суперлига ва Про лига клублари бир неча ҳафталик машғулотлар, ўртоқлик учрашувлари учун қўшни мамлакатдаги масканларга йўл олишади. 


"Нефтчи" - Клуб "Урал" билан ўртоқлик учрашуви доирасида Екатеринбург шаҳрида қисқа вақт бўлади. "Урал" билан дастлабки учрашув 6 июль куни Фарғонада бўлса, 13 июль куни Екатеринбург шаҳрида давом эттирилади.



"Андижон" - Биринчи даврани кўтаринки руҳда ўтказган "бургутлар" мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни янада яхши олиб боришни мақсад қилишган. Клуб бу борада Тожикистон вариантида тўхталди. "Қайроққум" сув омбори соҳилларида жойлашган масканда жамоа аъзолари 9-20 июль кунлари йиғин ўтказишни режалаштирган. Хабарингиз бор, ФИФА кунларидаги танаффусда ҳам "Андижон" айнан ўша манзилда машғулотлар, ўртоқлик учрашувларини олиб борган эди. 


"Олимпик" - Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўзагини ташкил қилувчи бу клуб давралар оралиғида яхши шароитларда шуғулланади, Кападзе доим шогирдларини етарлича қулайликлар яратилган жойда ўйинларга тайёрлашга одатланган. Клуб бу йил июль ойида Туркиянинг тоғ олди худудларидан бирида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради. Бу борада саналари ҳали маълум қилинмади. 

"Динамо" -  30 июнь кунидан Тошкентда йиғин бошлаган Вадим Абрамов шогирдлари пойтахтдаги бир ҳафталик тайёргарлик жараёнини 6 июль куни якунлашади. Ушбу йиғинда «Локомотив-БФК»га қарши назорат баҳси ўтказилиши белгиланган.

Мавсумнинг иккинчи қисми олдидан асосий тайёргарлик жараёни эса Қирғизистонда ўтказилиши режалаштирилган. «Динамо» жамоаси 10-24 июль кунлари Иссиқкўлда ўқув-машғулот йиғинига киришади. Қўшни мамлакатдаги икки ҳафталик йиғинда назорат ўйинлари ўтказилиши, таркибда ўзгаришлар қилиниши режалаштирилган.


"Бухоро" - Суперлигада жон сақлаш йўлида курашаётган "Бухоро" тараддудни Тожикистонда давом эттиради. Жамоа дастлаб Тошкентда йиғилади ва Хўжанд шаҳрига йўл олади. У ерда бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши кўзда тутилган. 

“Андижон SGS” - Мураббийлар штабининг тайёргарлик режаси ва таклифига биноан “Андижон SGS” июль ойининг 5-20 кунлари Тожикистон давлатининг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказишни мақсад қилган. 

Мазкур хориж йиғинни ташкил этишдан кўзланган мақсад, футболчиларнинг функционал тайёргарлигини янада кучайтириш, қолаверса иккинчи давра олдидан янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика