Latest news

12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  3 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  5 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  2 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3

Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди News

Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Аввал хабар берилаганидек, бугун "Бунёдкор" академияси биносида Суперлига ва ПРО-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди.

Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати эълон қилди. ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳар бир турдан кейин ўйинларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиб борилмоқда. Бугун ҳам ЎФА мутахассислари томонидан сўнгги турда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатолар кўрсатиб ўтилди ва кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этганини таъкидлаб ўтиш зарур. Улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳакамларга ва мутахассисларга мурожаат қилишди. Қизғин баҳсу мунозаралар асосида кечган очиқ мулоқот кўринишидаги йиғилишда кўплаб муҳим маълумотлар билдирилди. 

Семинар давомида йиғилганларга турли видеолавҳалар намойиш қилиниб, уларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўйин қоидаларига киритилган баъзи жузъий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика