Latest news

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  0 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  7 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди News

Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди

Яйпаннинг "Турон" футбол клуби кеча Суперлига 20-тур учрашувини ўтказди.

Игорь Шквирин шогирдлари Тошкентда "Пахтакор" билан баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда дастлаб Драган Черан ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм аввалида Владислав Касмининнинг голи эвазига меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. 

61-дақиқада Шерзод Темиров "Пахтакор"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Ҳожимат Эркинов жамоасининг учинчи голини уриб ўйинга нуқта қўйди. Шу тариқа "Пахтакор" иккинчи даврадаги бешинчи ғалабасини расмийлаштирди. 

"Турон" эса кеча антирекорд қайд этди. Сабаби бу жамоанинг кетма-кет мағлубияти бештага етди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг яйпанликлар уйда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг 5та учрашувда майдонга тушган Турон ҳаммасида имкониятни бой берди. "Турон" қаторасига "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор" ва "Пахтакор"га мағлуб бўлди. 

Суперлига дебютанти биринчи даврада кетма-кет уч учрашувда мағлубиятга учраганди. Иккинчи даврада эса бу антирекорд янада йирик кўриниш олди. Игорь Шквирин шогирдлари навбатдаги турни яна сафарда "Қизилқум"га қарши (3 октябрь) ўтказишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика