Latest news

23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  24 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  3 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  10 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери... News

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

22-турнинг 2-кунги ўйинлари ниҳоясига етди.

"Пахтакор" 4:2 "Қизилқум", 588 мухлис

"Турон" 1:1 "Сурхон", 5 127 мухлис

"Сўғдиёна" 1:1 "Қўқон-1912", 2 210 мухлис

Мазкур баҳслар ҳақида баъзи қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

Тошкентдаги ўйин

1. "Қизилқум" Ўзбекистон чемпионатларида "Пахтакор" устидан ғалаба қозонолмаётганига 20 йил бўлди (41 ўйин).

2. Умуман олганда, Навоий клуби "Пахтакор"ни фақат 1 марта ютган (2001 йил, 1:2).

3. Драган Черан "Пахтакор" либосидаги олтинчи хет-тригини расмийлаштирди. У бунга қадар "Бухоро" (2 ўйинда), "Насаф", "Андижон" ва АГМК жамоалари дарвозасига 1 ўйиннинг ўзида 3 та гол урган эди.

4. "Шерлар" қаторасига 23-ўйинда ҳам "Қизилқум" дарвозасига йўл топишди.

5. Суперлиганинг жорий мавсумида 2 бор "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни бошқарган Фирдавс Норсафаров рақиб дарвозаси томон 3 та пенальти белгилади.

6. Ушбу баҳсдан кейин "Пахтакор" 14-бор мамлакат чемпионига айланди.

7. Ўйинни 588 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан кузатди.

8. Учрашувдан кейин "Қизилқум" расмийлари бош ҳакам устидан шикоят ёзишларини маълум қилди. Шунингдек, ЎФАнинг этика қўмитаси ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасига кириб кетиш жараёнида Игнатий Нестеров ва Аброр Исмоилов ўртасида рўй берган ҳолатни ўрганиб чиқса керак.

Яйпандаги ўйин

1. Муродбек Бобожонов ("Сурхон") асосий таркибда майдонга тушган қаторасига 2-ўйинида гол урди. Бунақаси сўнгги бор 2016 йилги мавсумда юз берганди. Ўшанда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилаётган форвард "Пахтакор" ва "Насаф" дарвозасини ишғол қилганди.

2. "Турон" 63 кунда деганда очко ишла.

3. Шквирин шогирдларининг 6 ўйиндан иборат мағлубиятлари серияси якунланди.

4. "Турон" ва "Сурхон" жорий мавсумдаги ҳимояси энг заиф жамоалар ҳисобланишади. Иккала клуб 22 ўйиндан кейин 33 та гол ўтказиб юборишган (+"Машъал" ҳам).

5. "Сурхон" ҳужум чизиғи энг заиф жамоа бўлиб турибди (22 ўйинда 12 гол).

6. Учрашувни 5 127 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Жиззахдаги ўйин

1. Улуғбек Бақоев мураббийлик фаолиятида илк бор Бахтиёр Ашурматов билан дуранг ўйнади.

2. "Сўғдиёна" бу йил Аскер Нажафалиев ишлаган ўйинларда ютқазмаяпти (4 ўйин: 3 ғалаба, 1 дуранг). 

3. "Қўқон-1912" эса тошкентлик рефери бошқарган баҳсларни ютолмаяпти (2 ўйин: 1 тадан дуранг ва мағлубият).

4. Элёр Орифов Суперлигада 2020 йилнинг 3 мартидан (АГМК билан ўйин) буён илк голини урди.

5. Жиззах клубининг мағлубиятсиз серияси 7 ўйинга етди. "Сўғдиёна" сўнгги бор "Турон"га енгилган эди (15-тур, 1:0).

6. "Қўқон-1912"нинг голли серияси 14 ўйинга етди. Бахтиёр Ашурматов жамоаси сўнгги бор 8-тур доирасида ўтган "Пахтакор" билан ўйинда майдонни голсиз тарк этган эди (3:0).

7. Учрашувни 2 210 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди.

"Пахтакор"ни ҳакамлар чемпион қилдими?

Author :
Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика