Latest news

18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  1 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  12 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  10 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  30 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди News

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" учрашуви мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

СЎҒДИЁНА – МЕТАЛЛУРГ 2:0 

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Шоҳруҳ Аъзамов, Найим Қосимов

Назоратчи: Бахтиёр Намазов

Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Жамшид Болтабоев 1, - 1:0 (Жасур Ҳасанов), Шоҳруз Норхонов 50, - 2:0 (Жавоҳир Қаҳрамонов)

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов (63.Асилжон Бегимқулов 58'), 5.Аюбхон Нўъмонов (18.Дарко Станоевич 46'), 6. Искандар Шойқулов (15.Жасурбек Ҳакимов 80'), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Саҳоб Рашидов 80'), 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков (28.Эргаш Исмоилов 43'), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 20.Баҳодир Насимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Кутибаев (11.Иван Нагаев 55'),  10.Шаҳзодбек Нурматов (15. Зоҳид Абдуллаев 55'), 14.Аброрбек Тошқўзиев (30.Иброҳим Ибрагимов 55'), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков,  28.Станислав Андреев, 55.Акбаржон Исматуллаев, 70.Муҳаммад Исаев,  90.Абдураҳмон Абдулҳақов (7. Руслан Розиев 84'), 98.Дамир Темиров 

Захира: 99. Владимир Вагин, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 79.Бобур Давлатов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Абдулҳақов 12', Искандар Шойқулов 52'





МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Жасур Ҳакимовнинг дарвоза томон берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

83. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар уюштиришмоқда.

75. Колаковичнинг бош билан берган зарбасини Турсунбоев эгаллаб олди.

73. Жиззахликлар олдинга ўтишмоқда. Жамоанинг бир неча ҳужумлари самарасиз бўлмоқда. 

60. ЗАРБА! Дамир Темировнинг кучли зарбасини Митрович қайтариб юборди.

55. "Металлург" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

Норхонов тўпни Қаҳрамоновга узатаётганда ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. Бироқ қанот ҳаками буни кўрмади. Бу ўйинда VAR йўқ.

Акмал Турсунбоев тўпни ерлатиб жамоадошига узатди. Тўп йўлига Норхонов ғов бўлиб уни Жавоҳир Қаҳрамоновга узатди. Қаҳрамонов тўпни яна Шоҳрузга қайтарди ва ҳужумчи гол урди.

50. ГООООООООООООООЛ! Шоҳруз Норхонов ҳисобни иккитага оширди.




46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди. 

45+2. Дамир Темировнинг зарбасидан сўнг Милан Митрович тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо чизиқ устида тўхтатиб қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

41. ЗАРБА! Яна бир бор Жамшид Болтабоевдан зарба ва дарвозабон унинг зарбасини ушлаб олди.

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

40. Ўйин темпи бироз тушгандек. Жамоалар асосан майдон марказида ўйнашмоқда.

32. "Металлург" бир неча марта ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ ҳозирча улардан наф чиқаролмаяпти.

27. Шоҳруз Норхонов бош билан зарба берди аммо бироз ноаниқ.

25. Жиззахлик мухлислар ўз суюклиларини тинимсиз қўллаб-қувватлашмоқда 

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

21. Саламат Қутибоев рақибларидан ўтиб дарвоза томон бериб зарба берди. Аммо тўп бироз ноаниқ кетди.

9. ЗАРБА! Жамшид Болтабоев яна дарвоза томон кучли зарба йўллади аммо ноаниқ!

7. Ўйин темпи ўртача. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтмоқда. 

1. ГОООООООООООЛ. Тезкор гол. "Сўғдиёна" учрашувда ҳисобни очди. Жасур Ҳасанов узатган тўпни Жамшид Болтабоев дарвозага йўллади - 1:0. 




Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 16:15да бошланади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика