"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди
18 apr 22:09
News


"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди
Суперлига
6-тур
"Қизилқум" – "Қўқон-1912" 1:0
Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:15
Гол: Ален Машович (Файзулло Жуманқўзиев) 56'
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев
Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов
Назоратчи: Олег Дачев
VAR: Наим Қосимов
AVAR: Шоҳнур Йўлдошев
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов
"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 5.Дилшод Комилов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 18.Фарҳод Бекмуратов, 23.Самандар Шукуруллаев, 70.Ален Машович, 77.Файзулло Жуманқўзиев (79.Диёр Рахматиллоев, 76), 88.Душан Мийич.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 7.Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 17.Акмал Музаффаров, 19.Илҳом Кенжаев, 33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев.
"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 55), 19.Шаҳзод Акрамов (15.Зафар Ҳакимов, 73), 20.Иқболжон Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 73), 23.Бекжон Жўрабоев, 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (14.Жасур Холтўраев, 73).
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 5.Жасурбек Ёқубов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов.
Огоҳлантиришлар: Самандар Шукуруллаев (45), Жаҳоҳир Ҳусанов (90+1).
Четлатиш: Иқболжон Маликжонов (40).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+4. VAR ҳакамга пенальти йўқлиги ҳақида хабар қилди.
90+3. Фарҳод Бекмуратов тўпни узоқлаштириш чоғида тўпни қўлига теккизиб олди. Қўқонлик футболчилар эътироз билдириб, пенальти сўрашмоқда.
90+1. Жаҳоҳир Ҳусанов қоидани бузгани учун огоҳлантириш олди.
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа вақт қўшилди.
88. "Қизилқум"да ўзгариш: Папарига ўрнига Анваров тушди.
86. Меҳмонлар тўпга эгалик қилган ҳолда ўйин назоратини ушлаб турибди, бироқ мезбонлар ҳисобни ушлаш илинжида ҳимояга катта эътибор қаратган.
83. "Қўқон-1912" бир киши кам эканлигига қарамай, ҳужумкор ўйин таклиф этмоқда.
80. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Салимов ўрнига Ғофуров туширилди.
76. "Қизилқум" гол урди, бироқ Душан Мийичнинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай шеригининг қўлига текканди. Шу боис гол инобатга олинмади.
76. "Қизилқум"да ўзгариш: Жуманқўзиев ўрнига Рахматиллоев учрашувни давом эттиради
73. "Қўқон-1912"да 3 та алмаштириш: Кондратюк ўрнига Холтўраев, Акрамов ўрнига Ҳакимов, Ҳасанов ўрнига Ҳусанов баҳсни давом эттиради.
70. Алишер Салимовнинг "аут"дан отган тўпига Кондратюк улгармай қолди.
66. Ҳасанов тўпни жарима зарбасидан тўғридан-тўғри дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида!
63. "Қўқон-1912" кўпинча босим остида қолмоқда. Ўз-ўзидан маълумки, бунга навоийликлар бир киши кўп бўлиб ўйнаётгани сабаб бўляпти.
60. Зарбаа! Файзулло Жуманқўзиевнинг зарбасидан кейин Азизхон Исақов яна жамоаси жорига ора кирди!
58. VAR гол билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқди ва уни инобатга олди.
56. ГОЛ! Файзулло Жуманқўзиевнинг узатмасидан сўнг Ален Машович бош билан тўп киритиб, ҳисобни очди!
55. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Бешимов ўрнига Абдураҳимов ўйинга қўшилди.
52. Зарба! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг чап оёқда йўллаган айланма зарбасидан сўнг Азизхон Исақов тўпни илиб олди.
49. Зарба! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Бешимовни йиқитган Самандар Шукуруллаев огоҳлантирилди.
43. Файзулло Жуманқўзиев майдон ташқарисида жаҳл устида Шаҳзод Акрамовни тепди, ҳакам оғзаки танбеҳ билан кифояланди.
42. Буёғига қўқонликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишади. "Қизилқум" эса бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади.
40. Иқбол Маликжоновга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди! У ортдан туриб Файзулло Жуманқўзиевнинг оёғини босиб олганди.
38. Ууууух! Шукуруллаевнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп ҳам дарвоза устунига, ҳам ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди.
36. "Қизилқум"нинг ҳужумлари ҳимояга қадар қайтиб келди ва Душан Мийич қанот орқали тўпни ичкарига ошираман деб, тўпни трибуна томон тепди.
31. "Қўқон-1912" қарши ҳужумга ўтди. Шаҳзод Бешимов жарима майдончасига яқин ҳудудда дарвозани пойлашга уринди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб қолди.
27. Никола Кумбурович Шаҳзод Бешимовга нисбатан қўполлик ишлатди, қўқонликларда жарима зарбаси.
26. Муҳаммаданас Ҳасановнинг чап оёқда ошириб берган пасидан кейин тўп ҳавонинг ўзида майдондан чиқиб кетди.
25. "Қўқон-1912" чап қанотдан ҳужум уюштириб бурчак зарбаси ишлаб олди.
22. Зарба! Душан Мийичнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.
18. Зарбааа! Ҳужумчи Роман Папариганинг жарима майдончаси ичида йўллаган кучли зарбасидан кейин Исақов тўпни қайтаришга эришди.
16. Уууух! Қосимовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
14. Шаҳзод Акрамовдан Егор Кондратюк томон ҳаводан узатма етиб келди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолгани маълум бўлди.
11. Зарбааа! Шаҳзод Раҳматуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасини Азизхон Исақов бартараф этди!
7. Иқбол Маликжонов катта тезликда олдинга интилди, аммо сўнгги паллада ҳимоячи тўсиғига дуч келди.
4. Жамоалар ҳозирча бир-бирларини ўрганиш билан банд.
1. Баҳс бошланди!
- Учрашув соат 20:15 да бошланади.
Similar news

Comments