Latest news

16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  10 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  1 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  8 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  4 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5

Суперлига. "Бунёдкор" Навоийда мағлуб бўлди News

Суперлига. "Бунёдкор" Навоийда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 10-дақиқасида Тўхтасинов - Мираҳмадов - Тўхтасинов комбинациясидан сўнг Нурилло дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва зарба берди,  тўп Макосиннинг қўлига бориб тушди.

16-дақиқада Миржалол Қосимовнинг 22 метрлардан ерлатиб йўллаган зарбасини Зуҳуров осонлик билан ушлаб олди.

21-дақиқада "Бунёдкор" ҳимоячиларининг хатосидан кейин Салим Мустафоев яқин масофадан дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллади. Зуҳуров жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

53-дақиқада Бойдуллаевнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

64-дақиқада ҳаводаги тўп учун курашда меҳмонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнади ва бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига 11-метрлик жарима зарбасини белгилади. 65-дақиқада Элгужа Григалашвили пенальтидан гол урди - 1:0. 

68-дақиқада Смит майдон марказидан катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва дарвозага зарба берди. Зуҳуров тўпни қайтариб юборишга эришди. 

87-дақиқада Лутфулла Тўраевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Макосин қийинчилик билан қайтариб қолди.



ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:0
5 май 2019 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:45
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Фирдавс Норсафаров
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Улуғбек Азизов

Гол: Элгужа Григалашвили 65 пенальти, - 1:0.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Муродбек Бобожонов (Медина Смит, 60), Алишер Саноев (Азизбек Усмонов, 90+3), Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Миржалол Қосимов (Хуршиджон Олимов, 46), Муҳсинжой Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов.
Захира: Евгений Черемисин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Файзулла Қамбаров, Сардор Жаҳонов, Суҳробжон Ярашов.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Суҳроб Иззатов, Фарруҳ Икромов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 72), Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Риҳсибоев, 67)
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сергей Прохоров, Бобур Фарҳодов, Жасур Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 13, Хуршиджон Олимов 77, Эркин Бойдуллаев 81, Шерали Жўраев 90+1.


Qizilqum

Элгужа Григалашвили - 65'

Superliga. Round 7

05/05/2019, 19:45

0
:
1
Finished

Bunyodkor

45'
90'
65'  Элгужа Григалашвили
77'  Xurshid Olimov
81'  Erkin Baydullaev
90'  Sherali Juraev
13'  Lutfulla Turaev


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика